Кириш Регистрация

«Динамо»дан Ҳамроев кетди, Маюс келди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси рўйхатидан ўтказиш муддатининг сўнгги кунида «Динамо» клуби литвалик Эгидиюс Маюсни ўз сафига қўшиб олди.

Литва терма жамоасида тўп сурган ушбу ҳимоячи 2011 йилги мавсумни Словакия чемпионатининг «Дунай Стреда» клубида ўтказган. 28 ёшли футболчи ўз вақтида Россиянинг «Зенит», Қозоғистоннинг «Тобол» ва Эроннинг «Стил Азин» клубларида тўп сурган. Эгидиюс Маюс жамоа билан бир йиллик шартномага имзо чекди ва янги мавсумни «Динамо» сафида бошлайди.

Ушбу марказий ҳимоячи, дастлабки даврани ўтказиб юбориши ойдинлашган Дэвид Ониянинг ўрнида тўп суради. Шунингдек, жамоа йиғинида бўлган туркманистонлик Мурод Ҳамроев жамоани тарк этди.

Манба: www.fcdinamo.uz
Киритилди: 09:32, 12.03.2012.
Ўқилди: 8932 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Роналдуга мурожаат қилди: «Сени олдингда бош эгаман» [4434]

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [3574]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [2957]

Жезуш Роналдунинг ЖЧ-2030да ўйнаш эҳтимоли ҳақида гапирди [2786]

«Реал» A Серия юлдузини 100 миллион еврога сотиб олишга уриниши мумкин [2612]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2571]

Педро Порро «Барселона»га ўтишга қарор қилди [2327]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2302]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2170]

Осиё ўйинлари якунланди. Ўзбекистонлик спортчилар медаллар жамғаришда нечанчи ўринни эгаллади? [2147]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик