Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Диёр Имомхўжаев: "2021 йилги мавсум икки йўналишда савияни оширишни режалаштиргандик"

Баҳо:
+ | -

ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев ортда қолган мавсумни сарҳисоб қилди.

"2021 йилги мавсум икки йўналишда савияни оширишни режалаштиргандик

– лицензиялаш
– мусобақалар сифати.

Бугунга келиб 12 та клубимиз ОФК лицензиясини қўлга киритди ва бу борада Япония ҳамда Жанубий Кореядан кейин Осиёда учинчи бўлдик. Бу билан биз потенциалимиз бор экани, тўғри механизм билангина муваффақиятга эришишимиз мумкинлигини исботладик. Ҳатто Про лига клубларини шу даражага яқинлаштирдик, талабларни жиддийроқ қўйдик.

4 декабрь куни эса йилдаги сўнгги расмий ўйинимизни ўтказдик. Бу йил биз мусобақаларни Регламентга қатъий амал қилган ҳолда аввалгиларидан яхшироқ ўтказишга эришдик. Чемпионатда интрига сўнгги турга қадар сақланиб турди, кубок эса чорак финалдан бошлаб ҳақиқий жанг майдонига айланди. Ҳатто ўсмирлар ва ёшлар учун аталган U-14, U-16, U-18 мусобақаларига ҳам қатор ижобий ўзгаришлар кирита олдик.

Ортда қолган мавсум учун барча футболчилар, мураббийлар, клублар, футболимиз мухлислари ва ОАВ вакилларига чуқур миннатдорчилик билдирамиз. Бизга ишонганлар ишончини оқлашда давом этишга ҳаракат қиламиз. Улгурилмаган муаммоларга вақти билан ечим топиб боришимизга ишонамиз", - дея хабар қолдирди Имомхўжаев ўз Telegram саҳифасида.

Манба: Telegram.me/diyorimomkhodjaev
Киритилди: 18:21, 06.12.2021.
Ўқилди: 2449 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.