Кириш Регистрация
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 1-3 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи 1-1 Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм

Қатар-2022. Жаҳон чемпионати ўтказиладиган стадионларга саёҳат (фото)

Баҳо:
+ | -

Қатардаги жаҳон чемпионати бошланишига ҳам оз фурсат қолмоқда. Мундиал 2022 йил 21 ноябрда бошланади ва 18 декабрга қадар давом этади. Айни пайтда 32 нафар турнир иштирокчисидан 13 нафари малум.

Шу муносабат билан ушбу футбол байрами ўтказиладиган стадионлар ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.

 

“Миллий стадиони”

Имконияти: 86 250 томошабин

Қурилишнинг тугаши: 2021 йил 22 ноябрь

Осиё қитъасидаги жаҳон чемпионатининг энг катта стадиони. Унда турнирнинг асосий ўйинлари - очилиш ва финал баҳслари ўтказилади. Арена қурилиши 2017 йилнинг баҳорида бошланган. Қатар пойтахти Доҳадан стадионга метро орқали бориш мумкин. Масофа жуда яқин. Стадион 2020 йилгача қурилиши тугаши режалаштирилган эди, бироқ бу муддати бир йилга чўзилди. Жаҳон чемпионати олдидан янги аренада 10 га яқин учрашув ўтказиш режалаштирилган.

 

“Эль-Байт”

Имконияти: 60 000 томошабин

Очилиш: 2020 йил февраль

Ушбу аренанинг дизайни Қатар халқининг анъанавий кўчманчи чодирларидан илҳомланган. Меҳмонхона тўғридан-тўғри стадионда жойлашган бўлади. Энг яхши хоналар стадион майдони томонга қараган. Жаҳон чемпионати якунлангач, стадион сиғими икки баробарга қисқаради, бўшатилган майдон эса меҳмонхона, савдо маркази ва спорт иншоотлари учун ишлатилади.

 

“Эль-Тумама” (Доҳа)

Имконияти: 40 000 томошабин

Очилиш: 2021 йил, 22 октябрь.

Ушбу стадионнинг дизайни анъанавий шарқона бош кийим - тақия ёки дўппига ўхшатиб қурилган. “Элб-Тумама”нинг очилиши октабр ойида очилган.Очилиш ўйинида Хави бошчилигида “Ас-Садд” Қатар амири кубоги финалида “Ар-Райян”га қарши баҳси бўлган.

 

“Рас Абу Абуд” (Доҳа)

Имконияти: 40 000 томошабин

Очилиш: 2021 йил охири

Стадион Форс кўрфазининг тўғридан-тўғри соҳилидаги жуда гўзал жойда жойлашган. Уни қуришда ғайриоддий материаллар - қайта ишланган юк ташиш контейнерлари ишлатилган. “Рас Абу Абуд” вақтинчалик стадион ҳисобланади. Ушбу арена жаҳон чемпионатидан сўнг дарҳол демонтаж қилинади.

 

“Education City” (Аль-Райян)

Имконияти: 45 350 томошабин

Очилиш: 2020 йил июнь

 

Жаҳон чемпионатидан сўнг бу стадион ҳам реконструкцияни кутмоқда: сиғим 20 мингга қисқаради ва арена университет спорт жамоалари эҳтиёжларига берилади (шунинг учун номи “Education City”). “Education City” стадионнинг норасмий номи. Аренанинг ҳақиқий номи “Чўлдаги олмос” деб аталади. Стадионнинг катта қисми экологик тоза материаллардан қурилган, шунинг учун у дунёдаги энг чими яхши стадионлардан бири ҳисобланади.

 

“Ахмед Бин Али” (Аль-Райян)

Имконияти: 44 740 томошабин

2003 йилда очилган, 2020 йилда таъмирланган

 

Стадион жаҳон чемпионати учун кенг кўламда модернизация қилинган ва энди бу арена аввалги версияга деярли ўхшамайди. 2015 йилда эски стадион бузиб ташланган ва ўрнига янгиси қурилган. Шу билан бирга, янги аренани қуришда бузилиш натижасида ҳосил бўлган материаллардан фойдаланилган. У ўтган йили очилган бўлииб, унда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг бир нечта ўйинлари ўтказилган.

 

“Халифа” (Аль-Райян)

Имконияти: 40 000 томошабин

1975 йилда очилган, 2017 йилда таъмирланган

 

Райян шаҳрида жойлашган учинчи ва энг қадимги стадион. Шунингдек, мазкур арена жаҳон чемпионати учун жиддий янгиланди. Қатар терма жамоаси ўз уй учрашувларини айнан шу стадионда ўтказади. “Халифа” нафақат футбол ўйинларини ўтказди, балки 2019 йилда бу ерда энгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

“Аль-Жануб” (Аль-Вакра)

Имконияти: 40 000 томошабин

Очилиш: 2019 йил май

 

Стадион эгри чизиқли постмодерн ва нео-футуристик дизайнга эга. Том учун Форс кўрфазида маҳаллий марваридларидан фойдаланилган. Арена қайиқларнинг елканлари асосида яратилган. Жаҳон чемпионатидан сўнг арена “Аль-Вакр” клубининг уйи стадионига айланади. Сиғими эса икки баробарга камаяди.

 

Жаҳон чемпионати ҳақида қўшимча маълумотлар

  • ЖЧ-2022 ўйинлари 5 та шаҳар ва 8 та стадионда ўтказилади. Таққослаш учун, 2018 йилда Россияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати 11 та шаҳардаги 12 та стадионда бўлиб ўтган.
  • Келаси йилги жаҳон чемпионатининг барча ареналари имкон қадар ихчам жойлашган. Икки стадион орасидаги энг узун масофа атиги 70 км
  • Қатарнинг иқлим шароити туфайли турнир йил охирида бўлиб ўтади (ёзда ҳаво ҳарорати 50 ° C га етади). Бундан ташқари, барча жаҳон чемпионати стадионлари махсус совутиш тизимлари билан жиҳозланади.
  • Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Қатар бўлажак турнир учун инфратузилмаларни тайёрлаш мақсадида 200 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфлайди.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

 

Киритилди: 22:21, 06.12.2021.
Ўқилди: 8478 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.