Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Европанинг энг яхши голеадор жуфтликлари. “Реал” юлдузлари биринчи ўринда...

Баҳо:
+1 | -

Бензема ва Винисиус миллий чемпионатларда 10+ гол урган биринчи ҳужумчилар жуфтлиги. Винисиуснинг 10-голи “Реал Сосьедад” дарвозасига урган ғалабали тщпи бўлди. Шу сабаб Европа чемпионатлари орасида гол+пас бўйича энг очко тўплаган ҳужумчилар жуфтлиги ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.

 

10-ўрин. “Боруссия Дортмунд” Холанд (11 гол) + Ройс (4 гол) = 15 гол (12 голли узатма)

Холанд жароҳати туфайли бир қанча вақт майдонга туша олмади. Натижада норвегиялик Бундеслиганинг 14 ўйинидан атиги 7 тасида дастлабки дақиқалардан ўйнади. Агар, жароҳат аралашмаганида, Эрлинг кўпроқ гол уриши мумкин эди. Қолаверса, “Боруссия”да гол уриш борасида Холанд билан тенглаш оладиган футболчи йўқ. Шунинг учун Эрлинг жамоани ёлғиз тортиб юради. 2021 йилда Холанд голлари сонибўйича Криштиану Роналду ва Килиан Мбаппе билан бир хил натижа кўрсатмоқда.

 

9-ўрин. “Интер” Жеко (8) + Мартинес (8) = 16 гол (4 голли узатма)

Дортмунднинг “Боруссия” жамоаси футболчиларидан фарқли ўлароқ, “Интер”нинг ҳужумчиси тенг натижа кўрсатмоқда: Ромелу Лукаку Лондонга жўнаб кетди, аммо Лаутаро Мартинеснинг янги жамоадоши ажойиб формада эди. А сериянинг сўнгги турида Жеко собиқ жамоасининг мағлубиятга учратишда иштирок этди ва голлар бўйича аргентиналик футболчига етиб олди, Лаутаро 8 та голидан 3 тасини пенальтидан киритди, Эдин эса фақат ўйиндан гол урди.

 

8-ўрин. “Верона” Симеоне (11) + Барак (5) = 16 гол (6 голли узатма)

Италияликлар энди ҳимоявий футбол ўйнамайдилар. А сериядаги ўртача кўрсаткич Премьер-лига ва Ла Лигадагидан юқори, шунинг учун бу чемпионатдан тўртта жуфтлик бирданига кучли ўнталикка кирди. Бу эса кутилмаган воқеа. “Верона” мавсум бошидан буён 32 та гол уришга улгурди ва голларнинг 50 фоизи айнан шу йигитлар ҳисобига ёзилди. Яккахон Жованни Симеоне, чехиялик Барак ажойиб жуфтлик яратишган.

 

7-ўрин. “Аталанта” Сапата (9) + Пашалич (7) = 16 гол (11 голли узатма)

Жан Пьеро Гасперини жамоаси кўп гол уриши янгилик эмас, аммо хорват Пашалич ҳужумчи Сапата билан бирга “Аталанта”нинг энг сермаҳсул футболчилари иккилигидан жой олиши кутилмаган ҳол. Ўтган мавсум давомида Марио 6 та гол урган бўлса, ҳозирда тўлиқ бўлмаган биринчи даврада 7 та гол уришга ҳамда 6 та голли узатма беришга эришди. У айни пайтда А сериянинг энг яхши футболчиларидан бири.

 

6-ўрин. “Страсбург” Ажорке (9) + Диалло (8) = 17 гол (6 голли узатма)

Мбаппе, Неймар ва Месси биргаликда 12 та гол урган бўлса, “Страсбург” ҳужумчилари Людовик Ажорке ва Ҳабиб Диаллонинг ҳисобида 17 та гол бор. Бу жасур йигитлар Европанинг энг самарали дуэтлари рейтингидан жой олди. Камтарона “Страсбург” чемпионатда ПСЖдан атиги 2 та гол кам урган (34 ва 36). Бошқа томондан, парижликлар бозор қиймати бўйича 11 баробар қимматроқ ( ПСЖ, 990 миллион евро. “Страсбург”, 89 миллион евро).

 

5-ўрин. “Байер”, Шик (12) + Вирц (5) = 17 гол (11 голли узатма)

Ўтган шанба куни “Байер” Бундеслиганинг энг кучсиз жамоаси “Грейтер”ни 7:1 ҳисобида мағлуб этди, Патрик Шик эса покерни қайд этди. Аутсайдерларнинг бу мағлубияти эвазига “аптекачилар” Дунёнинг кучли бешта ҳужум чизиғи рейтинггига киришди.

 

4-ўрин. “Лацио” Иммобиле (13) + Милинкович-Савич (5) = 18 гол (7 голли узатма)

Мана, А сериянинг энг сермаҳсул жуфтлиги. Италия чемпионатининг етакчи тўпурари Иммобиле ўзига яримҳимоячи Милинкович-Савични шерик қилиб олди. Сергей бошқа бир “бургутлар” аъзоси Педро билан бир хил гол урди, бироқ испаниялик ҳозиргача атиги иккита голли узатмани амалга оширди, серб эса 5 та голли узатмани амалга оширган.

 

3-ўрин. “Ливерпуль” Салаҳ (13) + Жота (8) = 21 гол (10 голли узатма)

“Ливерпуль” Премьер-лигада 44 та гол урган бўлса, уларнинг ярмида Муҳаммад Салоҳ қатнашган. Мисрлик футболчи мавсум бошидан бери 15 ўйиннинг 14 тасида ва кетма-кет 13 учрашувда самарали ҳаракат қилди. Муҳаммад худди шу руҳда давом этса, мавсумнинг энг яхши футболчисини аниқлашда ҳеч қандай қийинчилик бўлмайди. Футболчининг ҳужумдаги шериги - Диого Жота. Португалиялик 8 та гол урди.

 

2-ўрин. “Бавария” Левандовски (16) + Гнабри (6) = 22 гол (1 голли узатма)

Левандовски Европанинг барча бешта топ-лигасидаги энг сермаҳсул футболчиси ҳисобланади. Польяк мавсум бошидан бери 16 та гол урган, унинг энг яқин таъқибчиларида эса 13 тадан гол бор (Салоҳ, Иммобиле, Влахович). Агар Робертнинг натижасига Гнабрининг 6 та голини қўшсак, Мадридликлар билан тенг келадиган ҳужумчилар жуфтлигини етиб олади.  Бензема ва Винисиус фақат голли узатмалар эвазига юқорироқ ўринларни эгаллашди. Улар “Бавария” тўпурарларига қарши асистлар борасида йирик ҳисобда ғалаба қозонишди - 10:1.

 

1-ўрин. “Реал Мадрид” Бензема (12) + Винисиус (10) = 22 гол (10 голли узатма)

“Реал Сосьедад”га қарши ўйинда Бензема биринчи бўлимда жароҳат олди ва унинг ўрнига тушган Йович кутилмаганда гол+пасни амалга оширди. Айнан серб узатмаси билан Винисиус Испания чемпионатидаги ўзининг 10-голини урди ва бу “Реал Мадрид” ҳужумчиларини кучли бешлик чемпионатлари миқёсида гол уриш бўйича биринчи ўринни эгаллади: Бензема ва Винисиус ҳар бир иштирокчи ҳисобидаги голлар сони бўйича биринчи ҳужум жуфтлиги бўлди. Агар Каримдан бу ўйин кутилган бўлса, бу бразилиялик учун ҳақиқий ютуқ: Сабаби, Ла Лиганинг олдинги учта ўйинида Жуниор 82 ўйинда 7 та гол урган, жорий мавсумда эса 17 учрашувда 10 та гол урган.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади

Киритилди: 11:10, 07.12.2021.
Ўқилди: 4255 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.