Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Маҳди Али: «Лондонга ким боришини ҳакамнинг сўнгги ҳуштагидан кейин билиб оламиз»

Баҳо:
+ | -

Лондон шаҳри мезбонлик қиладиган олимпия ўйинларига Осиё минтақасидан саралаш босқичининг гуруҳдаги сўнгги тур ўйини олдидан “Жар” стадионида Ўзбекистон ва БАА олимпия терма жамоалари бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Маҳди Али ва жамоа сардори Ҳамдан Камолий (8-рақам) журналистларнинг саволларига жавоб қайтаришди.

Маҳди Али: — Ўзбекистонда эканимдан хурсанд эканимни таъкидламоқчиман. Эртага бизни ҳақиқий финал учрашуви кутиб турибди. Буни саралаш босқичининг финали десак тўғри бўлади. Шунинг учун эртага ҳар иккала жамоа жанговар таркиб билан майдонга тушишини тахмин қилиш қийин эмас. Биз бу ўйинга тайёрмиз, деб айта оламан. Бу ерга келгунимизча Туркияда 10 кунлик йиғин ўтказдик. Бизнинг мақсадимиз аниқ — Лондонга бориш. Шунинг учун эртага ўйиннинг охирги дақиқасигача кураш олиб борамиз.

Ҳамдан Камолий: — Иккала жамоа учун ҳам ўйин жуда қийин бўлади. Эртага биз қўлимиздан келган барча ишни қиламиз ва ўз мақсадимизга эришамиз, деб ўйлайман. Сўнгги бир ой давомида бу учрашувга жуда яхши тайёргарлик олиб бордик. Олимпиада чиқиш нафақат футболчиларнинг балки, БАА халқининг орзуси. Мураббийлар штаби томонидан берилган кўрсатмаларни амалда қўллаб, ўз орзумизга эришамиз деган умиддаман.

— Эртага Ҳамдан Камолий майдонга тушадими?
— Ҳа, у сардор сифатида майдонга тушади.

— Сиз бу жамоа билан деярли 5 йил бери бирга ишлаяпсиз. Эртанги учрашувни 5 йиллик меҳнатларнинг меваси дея айта оласизми?
— Йўқ. Мен бу жамоа билан 2004 йилдан бери ишлаяпман. Демак, 7 йилдан бери бу жамоа билан биргаман. Бошида мураббий ёрдамчиси сифатида иш бошлагандим. Бу футболчиларни 15 ёшлигидан бери биламан. Бошида бу жамоа олдига бундай мақсадларни қўймагандик. Ғалаба қозонганимиз сари мақсадларимиз ҳам йириклашиб борди.

— Жамоангизни дуранг натижа қониқтиради. Шунинг учун арабларга хос бўлган вақт чўзиш ҳолатлари эртага кузатилмайдими?
— Ҳозирча вақт чўзиш ҳақида ҳеч нарса дея олмайман. Фақат шуни айтишим мумкинки, эртага ғалаба учун майдонга тушамиз, дурангни ўйламаймиз. Агар ғалаба учун майдонга тушмасак, кўп нарсани бой бериб қўйишимиз мумкин.

— Эртага БАА ўз тарихида илк марта Олимпиадага чиқиши мумкин. Бу нарса жамоага ортиқча босим юкламаяптими?
— Босим ҳар иккала жамоада ҳам бор. Бу — Ўзбекистон учун ҳам Олимпиадага чиқиш учун илк яхши имконият. Шунинг учун эртага ҳар иккала жамоа ўз имкониятини ишга солишга ҳаракат қилади. Биз 4 йил давомида шу мақсад сари интилиб келдик. Биз ушбу саралаш босқичидаги илк ўйинимизни КХДРга қарши ўйин билан бошлагандик. Айтиш мумкинки, КХДР ҳам олимпиадага чиқиши мумкин бўлган яхши жамоа эди. Ўзбекистон ҳам шундай кучга эга бўлган жамоа ҳисобланади. Лекин биз Лондон сари интиламиз.

— Ўзбекистон терма жамоасини қай тарзда ўргандингиз. Қайси футболчиларимизни алоҳидда таъкидлай оласиз?
— Биз Ўзбекистон билан биринчи марта 19 ёшли ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг финалида учрашгандик. Шунингдек, ушбу саралаш босқичидаги илк ўйинимизни Ал-Айн шаҳрида ўтказдик. Шунинг учун Ўзбекистонни яхши биламиз. Ўзбекистондаги гуруҳда кучли жамоалардан бири. Лекин Ўзбекистоннинг ҳеч бир футболчисини алоҳида таъкидлай олмайман. Барча футболчилар тенг кучли. Ўзбекистон жамоавий ўйини яхши шаклланган жамоа ҳисобланади.

— Ҳамдан, сиз “Лион” таркибида ижара асосида тўп сурасиз. Демак, совуқ ҳавога кўниккансиз. Бу борада терма жамоадаги шерикларингизга маслаҳатлар бердингмизми?
Ҳамдан Камолий: — Ҳа, бундай ҳавода эҳтиёт бўлиш кераклигини ва қандай бутсаларда ўйнаш лозимлигини айтдим. Бунгача биз Туркияда 10 кун давомида шуғулландик. Ҳозирги пайтда Туркияда ҳам ҳаво ҳарорати иссиқ эмас. Бу ернинг ҳавосига яқин. Шунинг учун шерикларим бундай ҳавога кўникиб бўлишди.

— Эртага жамоангиз мағубиятга учраса, гуруҳда иккинчи ўринни эгаллайди. Гуруҳдаги иккинчи ўрин орқали плей-офф баҳсларидан ўтиб, Лондонга бора олишингизга ишонасизми?
— Биз бу тўғрисида умуман ўйламаяпмиз. Ягона мақсадимиз — эртанги ўйин орқали Лондонга бориш. Ўйин пайтида эса ҳамма нарса содир бўлиши мумкин. Масалан, бирор сабаб туфайли (об-ҳаво инжиқлиги), ҳаттоки ўйин ўтказилмаслиги ҳам мумкин. Лекин Лондонга қарши жамоа боришини ҳакамнинг финал хуштагидан сўнг билиб оламиз.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:31, 13.03.2012.
Ўқилди: 10762 марта.
Фикрлар: 27 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.