Кириш Регистрация
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид

Вадим Абрамов: «Ўзбекистон халқига қувонч улашишни истаймиз»

Баҳо:
+7 | -

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов ва етакчи футболчи Ойбек Қиличев матбуот анжуманининг иккинчи қисмида иштирок этишди. Уларни журналистлар қарсаклар билан кутиб олишди.

Вадим Абрамов: — Бу олқишлар эртага ўйиндан кейин янграса яхши бўларди. Ўйиннинг муҳимлигини барча ҳис қилиб турибди. Бундай ўйинда иштирок этиш мураббийлар, футболчилар ва мухлисларга ёқимли бўлса керак. Бундай ўйин ҳар куни бўлавермайди.

Ойбек Қиличев: — Насиб қилса, эртага ғалаба қозониб, мухлисларни хурсанд қиламиз, деган умиддаман.

— Нима учун аввал Туркияда ўтказилиши керак бўлган ўқув-машғулот йиғини бекор қилинди?
— Ироқ билан ўйиндан кейин шундай қарорга келди. Боиси, узоқ вақт ўтказилган ўқув-машғулот йиғинларидан кейин футболчилар бир-бирларидан зерикишганди. Барча эҳтирос ва кучли энг сўнгги ўйинга қаратиш мақсадида футболчиларни ўз клубларига қўйиб юбордик.

— Эртага БААга ноқулай об-ҳаво тилаган бўлармидингиз. Масалан, ёмғир, қор, тўфон...
— Агар бу нарса менинг қўлимда бўлганида, ғалабамиз учун фойда берадиган ҳавога буюртма берган бўлардим. Бизнинг совуқ ҳавога кўникканимиз ёки арабларнинг иссиқ ҳавога кўниккани ҳақидаги фикрлар нотўғри. Масалан, ўтган саралаш босқичида БААни Тошкентда февраль ойида қабул қилгандик ва ғалаба қозонгандик. Ўшанда БААнинг франциялик бош мураббийи мағлубиятни совуқ ҳаво билан изоҳлади ва август ойидаги жавоб ўйинини соат 17:00га белгилаганди. 60 даража иссиқда ўйнашимизга қарамай, биз ўша ўйинда ҳам уларни ютгандик. Об-ҳаводан қатъи назар битта ўйинни яхши ўтказиш мумкин.

— Бир ҳафта давомида бўлаётган совуқ ҳаво тайёргарлик жараёнига халал бермадими?
— Ҳаво халақит беради. Лекин эртанги ўйин шундай ўйинки, унга машғулот ўтказмасдан туриб ҳам руҳан тайёрланиш мумкин.

— Араб футболчиларининг вақт чўзиш одатини куни кеча Марадона ҳам танқид қилиб чиқди. Сиз бунга қарши шогирдларингизга қандай махсус кўрсатмалар бердингизми?
— Мен ҳеч қандай кўрсатма бермайман. Қандайдир кўрсатма берсам, ФИФА бизни яна жазолаши мумкин (залда кулгу). Бошқа араб жамоалардан фарқли равишда БАА олимпия терма жамоасида бундай одат йўқ. Бу нарсага қарши фақат гол билан курашиш мумкин. Шунингдек, бундай одатга қарши курашиш ҳакамларнинг зиммасига киради. Ҳакамлар ўйин вақтини чўзган футболчига битта сариқ карточка берса, у бошқа вақт чўзмайди. Бугун митинг пайтида буни ўйин комиссари ва ҳакамларга айтишга ҳаракат қиламиз.

— Ўйиндан олдин сизни хавотирга солмоқда?
— Ўйиндан олдин ҳаяжон бор. 30 миллион кишилик Ўзбекистон халқидан камида 25 миллион нафари олимпиада боришимизни истамоқда. Халқимизга қувонч улашишни истаймиз.

— Ойбек, муҳим ўйин олдидан жамоадаги футболчиларнинг кайфияти қандай?
Ойбек Қиличев: — Кайфият яхши. Бу ўйинни ютсак, олимпиада чиқиш вазифаси ҳал бўлади. Барча футболчилар машғулотга жиддий ёндашиб, ғалаба учун курашишга тайёр.

— Ироқ-БАА ўйинида ФИФА амирликларга техник ғалаба ёзгани туфайли, ҳозирга келиб БАА гуруҳда 1-ўринга чиқиб олгани сизга қандайдир таъсир кўрсатдими?
— Бўлиб ўтган ишни эслашга ҳожат йўқ. Агар турнир бошида барча нарса Тошкентда ҳал бўлишини ва бу ўйинда ғалаба қозонсак, Лондонга боришимиз мумкинлигини бизга айтишганида, шубҳасиз биз бунга рози бўлган бўлардик. Шунинг учун эртага майдонга чиқиш ва 3 очкони қўлга киритиш керак. Бўлди. Қолгани бекор.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:33, 13.03.2012.
Ўқилди: 18553 марта.
Фикрлар: 161 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.