Кириш Регистрация

2012 йилги ўйинлар учун ҳакамлар рўйхати тасдиқланди

Баҳо:
+ | -

2012 йилги Олий Лига, Биринчи Лига, шунингдек, Аёллар Лигаси ўйинларини бошқариб боришга тавсия қилинган ҳакамлар, ёрдамчи ҳакамлар ҳамда назоратчи ҳакамлар рўйхатлари тасдиқланди. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар тарқатмоқда.

2012 йилги Олий Лига ўйинларини жами 18 нафар бош ҳакам (улардан 5 нафари захирада) бошқариб борса, улар жами 33 нафар (9 нафар захира) ёрдамчи ҳакам кўмаклашади. Бундан ташқари, Олий Лига ўйинларини бошқариб бораётган ҳакамлар ишини 19 нафар назоратчи (4 нафари захира) кузатиб, баҳолаб боради.

2012 йилги Биринчи Лига ўйинларига 49 нафар ҳакам жалб этилган бўлиб, улардан 22 нафари (8 нафари захирада) бош ҳакамлар, қолган 27 нафари рефери ассистентларидир. Биринчи Лига ўйинларида, шунингдек, 14 нафар назоратчи ҳакам ишлайди.

Аёллар Лигаси ўйинларига тавсия қилинган бош ҳакам фақат бир нафар бўлиб, тавсия қилинган наманганлик Эдита Миробидовага жами етти нафар ассистент ёрдам бериши кутилмоқда.

Ҳакамлар рўйхатини ПФЛ расмий сайтининг «Ҳужжатлар» бўлимига ўтиб, тегишли ҳаволадаги махсус файлдан сақлаб олиш мумкин.

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 13:25, 13.03.2012.
Ўқилди: 8759 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Роналдуга мурожаат қилди: «Сени олдингда бош эгаман» [4434]

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [3574]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [2957]

Жезуш Роналдунинг ЖЧ-2030да ўйнаш эҳтимоли ҳақида гапирди [2786]

«Реал» A Серия юлдузини 100 миллион еврога сотиб олишга уриниши мумкин [2612]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2571]

Педро Порро «Барселона»га ўтишга қарор қилди [2327]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2302]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2170]

Осиё ўйинлари якунланди. Ўзбекистонлик спортчилар медаллар жамғаришда нечанчи ўринни эгаллади? [2147]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик