"Вест Хэм" ҳужумчиси Майкл Антонио клубдаги фаолиятини давом эттиради.
Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, ямайкалик форвард лондонликлар билан шартномасини 2024 йилнинг ёзига қадар узайтиради.
31 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси 2022/23 йилги мавсум охиригача мўлжалланган.
Жорий мавсумда Антонио барча турнирларда 17 та учрашувда иштирок этиб, 7 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.