Кириш Регистрация
13/06 20:00 Динамо - Олимпик

ЎФА раҳбарияти ва Суперлига клублари вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Бугун ЎФА раҳбарияти ва клублар вакиллари ўртасида видео-анжуман бўлиб ўтди. Йиғилиш аввалида ЎФА биринчи-вице президенти Равшан Эрматов барчани миллий рамзимиз — мадҳиямизнинг 29 йиллиги билан табриклади. Жаҳон майдонларида мадҳиямизнинг янграб туриши ҳар бир спортчи учун катта куч ва мотивация беришини эътироф этди.

Кун тартибига кўра, миллий чемпионатимизда тўп сурадиган клубларнинг кейинги йилги молиялаштириш жараёнини тўғри йўналтиришга доир масалалар муҳокама этилди.

Йиллар давомида кўп клублар бир кун билан яшади. Биз бир кун эмас, балки клубнинг узоқ йиллик келажагини ўйлаган ҳолда режа қилишимиз зарур . Молиялаштириш тизими эртани ва ривожланишни ўйлаган ҳолда мақсадли бўлиши ва энг аввало ҳар бир клуб замонавий спорт инфратузилмасига эга бўлишини назарда тутиши керак”, деди Равшан Эрматов.

Хабарингиз бор, Суперлига ҳамда Про лигада иштирок этаётган клубларга ажратилаётган маблағларнинг мақсадли сарфланишини мониторинг қилиш учун Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 апрелдаги “Футбол клублари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 261-сонли қарорига мувофиқ профессионал футбол клубларининг йиллик молиялаштиришни мақсадли йўналтириш ЎФА томонидан назорат қилиниши белгиланганди. Унга кўра, барча футбол клублари 2022 йилги харажатлар режаси лойиҳасини ишлаб чиқиб, ЎФАга тақдим этиши кўзда тутилади.

Йиғилишда ЎФА ва ЎзПФЛ вакилларидан ташкил этилган мутахассислар гуруҳи клубнинг йиллик режасида бир қанча йўналишлар акс этиши лозимлиги борасида ўз таклиф ва тавсияларини бериб ўтишди. Хусусан, стадион ва майдон парвариши, академия ҳамда ўқув-машғулот қароргоҳини ташкил қилиниши, аёллар ва футзал жамоалари, шунингдек турли ёш тоифасидаги жамоаларнинг мусобақалардаги иштирокини харажатлари ўрин олган бўлиши кераклиги белгиланди.

Бу жараён аксарият клубларда узоқ йиллардан буён ечим топмай келаётган инфратузилма бўйича камчиликларни босқичма-босқич бартараф этиш учун амалга оширилаётгани тушунтирилди. Шунингдек, йиғилишда клуб вакиллари томонидан кўтарилган мавзулар юзасидан ЎФА мутахассислари томонидан жавоб бериб ўтилди.

Манба: Telegram.me/FAUzbekistan
Киритилди: 21:06, 10.12.2021.
Ўқилди: 1531 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.