Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

“Канарейкалар“ “қизил иблислар“га қарши ёхуд “Норвич“ – “Манчестер Юнайтед“ (превью)

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, бугун АПЛда 16 тур ўйинларига старт берилади. Бу турда бизни муҳим ва қизиқарли ўйинлар кутиб турибди. Шулардан бири сифатида биз “Карроу Роуд“да бўлиб ўтадиган “Норвич“ – “Ман.Юнайтед“ жамоалари ўртасидаги баҳсни кўрсатишимиз мумкин. 22:30да бошланиши режалаштирилган мазкур учрашувни “Futbol TV“ телеканали орқали томоша қилишингиз мумкин бўлади. Биз ҳозир мана шу ўйин ҳақида батафсил тўхталиб ўтамиз.

“Норвич“

Дин Смит бошчилигидаги жамоанинг чемпионатдаги ишлари жуда ёмон аҳволда. Клуб атиги 10 очко жамғарган ҳолда, турнир жадвалининг сўнгги поғонасини банд этиб турибди. Англиялик мураббий келганидан кейин “канарейкалар“ 1 ғалаба, 2 дуранг ва 1 мағлубият қайд этди. Энг қуйида юрган жамоа учун бу ёмон натижа эмас, аслида. Ваҳоланки, Дин Смит мағлуб бўлганда ҳам “Тоттенхэм“га мағлуб бўлди. Ўзи тенги клубларга ютқaзмади. Тўғри, Смитнинг шогирдлари бугун яққол аутсайдер. Аммо шунчаки ютқазиб беради деб айта олмаймиз. Таркибда ижрочилар ҳам, якунловчи страйкер ҳам топилади. Агар уларнинг ўйини ўхшаса, меҳмонлар қийналиб қолиш эҳтимоли катта.

“Манчестер Юнайтед“

“Манкунианлар“ Сульшер кетгач, натижаларини анча яхшилаб олди. Норвегиялик мутахассис кетганидан кейин ўтказилган 5та учрашувда манчестерликлар мағлубиятга учрамади. Айниқса, Каррик бошчилигида клуб муҳим баҳсларда енгилмасликка муваффақ бўлди.

Ҳозир Рангник бошчилигида “қизил иблислар“ жуда актив футбол кўрсатмоқда. Прессингли ва тезкор ўйини билан рақибларни қийнаб қўяётган бу йигитлар бугун ҳам шундай шиддатли ҳаракат қилиши кутилмоқда. Ҳатто Роналдуларни тинмай югуртираётган Ральф мазкур учрашувга ҳам сюрприз тайёрлаб қўйган бўлиши табиий.

Кўрамиз, мураббийлар тўқнашувида ким зафар қучаркин? Немисларга хос тартибли ва шиддатли футбол хоҳловчи Рангникми ёки инглизларга хос оддий ва натижа учун ўйновчи Смитми? Бунга бугун жавоб топамиз.

“Норвич“га оид янгиликлар

Клуб сафида йўқотишлар йўқ эмас. Шусиз ҳам муаммолар гирдобида бўлиб турган бу жамоага қуйидаги йўқотишлар сезиларли даражада таъсир қилиши мумкин. Кристофф Циммерманн, Милот Рашица ва Брэндон Уильямс каби футболчилар бугунги баҳсда иштирок эта олмаслиги деярли аниқ. Шунингдек, Сэм Бирамнинг майдонга тушиши сўроқ остида бўлиб турибди.

МЮга оид янгиликлар

Манчестер жамоасида эса йўқотишлар нисбатан кўпроқ. Қўшимчасига, жароҳатдагиларнинг деярли барчаси асосий таркиб ўйинчилари. Масалан, Эдинсон Кавани ва Поль Погба бугун майдонда ҳаракатлана олмайди. Аарон Уан-Биссака, Рафаэль Варан, Антони Марсьяль ва Неманя Матичнинг аҳволи эса номаълум. Катта эҳтимол билан улар ҳам бугун клубларига ёрдам бера олмаса керак.

Учрашувлар тарихи

Ўйинлар сони : 72та

“Норвич“ : 17 ғалаба
МЮ : 40 ғалаба
Дуранг : 15та

Тахминий таркиблар

“Норвич“ : Крул; Хенли, Гибсон, Кабак; Ааронс, Маклин, Гилмор, Норманн, Яннулис; Кэнтуэлл, Пукки.

МЮ : Де Хеа; Далот, Линделеф, Магуайр, Шоу; Фред, Мактомини, Фернандеш; Гринвуд, Роналду, Санчо.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:42, 11.12.2021.
Ўқилди: 2033 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.