Футболчининг фаолияти ўзига хосдир. Улар ўзининг энг яхши йилларини қайсидир клубда ўтказиши мумкин, аксинча бошқа бир футболчилар эса фаолияти давомида қайсидир жамоа сафида бир мавсум давомида бир мавсум давомида ўйнаган ва буни кўпчилик мухлислар ҳатто билишмайди ҳам. “Stadion.uz” нашри айнан шундай футболчилар ҳақида маълумот беришга қарор қилди.
10. Тиаго Силва – “Динамо” Москва
Биз ўнинчи ўринга Тиаго Силвани қўйдик.Европадаги фаолиятининг бошида Москванинг “Динамо” жамоасида ўйнаган. 2005 йилнинг январида Тиаго Силва 3,50 млн эвазига Москванинг Динамо клубига ўтди. Яна икки йилга узайтириш имконияти билан уч йиллик шартнома имзоланди. Бироқ бразилиялик футболчи “Динамо” сафида бирорта ҳам расмий ўйин ўтказмади. Трансфердан бир ой ўтгач, бразилиялик касал бўлиб, олти ойдан кўпроқ вақт давомида касалхонада ўтказди, кейин у Россияни тарк этишга қарор қилди. Футболчининг ўзи Москвада қолиши ҳақида шундай деди:
“Москва жуда совуқ эди ва мен касал бўлиб қолдим. Олти ой касалхонада даволандим. Охир-оқибат, мен сил билан касалланганимни билдим. Шифокорлар менга бу ерни тарк этишимни маслаҳат беришди”.
9. Жерар Пике – “Манчестер Юнайтед”
Жерар Пикени “Барселона” либосида кўришга ҳамма ўрганиб қолган, аммо бу ҳар доим ҳам шундай бўлмаган. Пике бутун дунёга машҳур “Барселона” футбол мактаби - Ла Масия тарбияланувчиси ҳисобланади. 17 ёшидаёқ “Манчестер Юнайтед” ёш испаниялик учун 5,25 миллион тўлашга рози бўлди. Аммо Туманли Альбионда Пикенинг фаолияти яхши чиқмади. Марказий ҳимоячиси “Манчестер Юнайтед” сафида 22 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урган, аммо кейинчалик у “Сарагоза”га ижарага берилди. Қайтгандан сўнг, Пике “Барселона”га жўнаб кетди. Каталония клуби ўз тарбияланувчисини қайтариш учун 5 миллион евро тўлашга рози бўлди.
8. Йозуа Киммих – “Лейпциг”
Йозуа Киммих ўзининг профессионал фаолиятини “Лейпциг”да бошлаган. Умуман олганда, Йозуа “Штутгарт” тарбияланувчиси ва у ердан ярим миллион евро эвазига “Лейпциг”га ўтди. “Буқалар” таркибида Киммих икки йил ўйнади - 55 та ўйин, 3 та гол, 4 та голли узатма. 2015 йил, 1 июль куни “Штутгарт” Киммихни 1,50 миллион еврога сотиб олди. Кейинчалик эса футболчини 8,50 млнга “Бавария”га ўтди.
7. Дани Карвахал – “Байер”
Замонамизнинг энг яхши ўнг қанот ҳимоячиларидан бири Даниэль Карвахал “Реал Мадрид” шарафини ҳимоя қилади. Дани “Реал Мадрид” тарбияланувчиси, аммо унинг профессионал фаолиятидаги дебюти“қаймоқранглилар” таркибида бўлмаган. У “Реал Мадрид Кастиля” сафида ўйнагандан сўнг, Дани Карвахал “Байер”га 5,00 миллион еврога сотиб юборилди. Карвахал Бундеслигада ёрқин мавсум ўтказди - 36 ўйин, 1 гол, 8 голли узатма. Ўшанда “Реал” хато қилганини тушунди ва футболчини 6,50 миллион евро эвазига битимдаги қайта сотиб олиш бандидан фойдаланди.
6. Кевин де Брюйне – “Вердер”
Футбол оламига маълумки, ўша пайтда “Челси” Кевин де Брюйненинг иқтидорини кўра олмай, катта хатога йўл қўйган. Бельгиялик ҳозирда дунёнинг энг яхши ҳужумкор яримҳимоячиси ҳисобланади. Аммо Кевиннинг Бременнинг “Вердери” клубидаги фаолияти ҳамма ҳам билмайди. Бельгиялик 2012 йилнинг ёзидан 2013 йилнинг қишигача ушбу клуб шарафини ҳимоя қилган. Бу вақт ичида де Брюйне 34 та ўйин ўтказиб, 10 та гол ва 10 та голли узатма муаллифига айланган.
5. Пьер-Эмерик Обамеянг – “Милан”
Маълум бўлишича, “Арсенал”нинг асосий ўйинчиси Пьер-Эмерик Обамеянг Италияда ҳам ўйнаши мумкин эди. 18 ёшида Обамеянг “россонерилар” жамоасига ўтди, аммо “Милан” билан 5 та ўйин ўтказган ва ҳаттоки Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган акаси Катилин Обамеянгдан фарқли ўлароқ, у ўз дебютини ўтказа олмади. Пьер-Эмерик “Катания”га қарши ўйин учун аризага киритилди, аммо захира ўриндиғида ўтирди, шундан сўнг у тўрт йил давомида ижарада ўйнаб юрди. Обамеянг охир-оқибат “Сент-Этьен”га кўчиб ўтди ва кейинчалик Дортмунднинг “Боруссия” клубига 13,00 миллион евро эвазига ўтган.
4. Иско – “Валенсия”
Эҳтимол “Реал Мадрид” мухлислари, Искони “Малага”да ўйнаб, машҳур қозонганини билишса керак. Ҳозирда у “Реал Мадрид” ва Испания терма жамоаси футболчиси ҳисобланади. Аммо, Иско учун катта футболга йўл “Валенсия” очганини ҳамма ҳам билмайди. У “кўршапалаклар” тарбияланувчиси, аммо асосий таркибда атиги 7 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урган. 2011 йилда “Валенсия” испанияликни “Малага”га 6,00 млн еврога сотиб юборади.
3. Харри Кейн – “Лестер”
Учинчи ўринга замонамизнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири Ҳарри Кейнни қўйдик. Ҳозирда Кейн “Тоттенхэм”да ўзини ажойиб тарзда кўрсатмоқда ва клуб тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди. Бироқ, Лондон клуби ҳужумчининг карьераси давомида бошқа клубда ҳам тўп сурганини жуда кам одам билади. Кейн “шпорлар” битирувчиси, аммо 2011 йилдан бошлаб икки ярим йил давомида ижарада ўйнашгамажбур бўлди. Кейн “Лейтон Ориент”, “Миллуол”, “Норвич”ва ниҳоят “Лестер”да ўйнаган. “Тулкилар” таркибида ҳужумчи олти ой ўтказди, 15 та ўйин ўтказди ва атиги 2 та гол урди. Бироқ, ижара муддати тугагач, 2013 йилнинг ёзида “шпорлар” раҳбарияти Кейнни асосий жамоада сақлаб қолишга қарор қилди.
2. Фелипе Коутиньо – “Эспаньол”ва “Интер”
Маълум бўлишича, Каталониянинг “Барселона” клуби футболчиси Фелипе Коутиньо, Каталония майдонларида аввал ҳам ўйнаган, лекин бошқа жамоа “Эспаньол” таркибида. Коутиньонинг Европадаги фаолияти “Интер”да бошланган. Расмий равишда, “Интер” футболчини 2008 йилда ўз сафига қўшиб олганди, бироқ уни Бразилия клубига яна икки йил ижара бериб юборади. Италияга кўчиб ўтгандан сўнг, ёш бразилияликнинг карьераси самара бермади. Январь ойида Коутиньо “Эспаньол”га ижарага берилди, олти ойдан сўнг қайтиб келди ва 2013 йилнинг қишида “Ливерпуль”га 13 миллион евро эвазига сотиб юборилган.
1. Мауро Икарди – “Барселона”
Биринчи ўринга аргентиналик ПСЖ ҳужумчиси Мауро Икардини қўйдик. 28 ёшли футболчини кўпчилик “Интер”даги фаолияти орқали яхши билишади, чунки ҳужумчи “Интер” сафида 100 дан ортиқ гол уришга эришган. Бироқ аргентиналик футболчининг “Барселона” тарбияланувчиси эканлигини кам одам билади. Икарди “кўк-анорранглилар” ёшлар жамоасида 3 йил ўйнаб, “Сампдория”га ижарага берилди ва кейин тўлиқ шартнома имзолади. 2013 йилда эса “Интер” уни сотиб олади. Футболчи ўзининг трансфери ҳақида шундай жавоб берди:
“Аввалига футбол мен учун ҳоббидек эди, кейин эса “Барселона”га келдим ва ҳақиқий иш бошланди. “Барселона”ни тарк этдим, чунки клубнинг ўйин услуби менга мос келмайди деб қарор қилдим. Италия футболида кўп нарса бошқача".