"Лейпциг" дарвозабони Петер Гулачи Германия чемпионатининг 15-туридан ўрин олган Мюнхенгладбахнинг "Боруссия"сига (4:1) қарши ўйин натижаларини сарҳисоб қилди.
“Биз учун ғалаба қозониш ва яхши ўйин кўрсатиш жуда муҳим эди. Ўйин натижасини аввалроқ ҳал қилишимиз керак эди, асабий тугатиш керак эмас эди. Бироқ, бу ўйинда кўрсатганимиз олдинга катта қадам бўлди. Биз нафақат тўпга эгалик қилишни, балки голлар учун вазиятлар яратишни ҳам хоҳладик. Рақибнинг бундай босимига қарши тўпни олдинга суриб бўлмайди. Биз уларга яхши қаршилик қилдик ва яхши вазиятлар яратдик. Умид қиламанки, бундан кейин ҳам шундай бўлади, чунки бизни Бундеслигада яна иккита муҳим ўйин кутиб турибди, бу ўйинда очко тўплаш ва турнир жадвалидаги ўз ўрнимиз устида ишлашда давом этишимиз керак», - дея Гулачининг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.
Бу "Лейпциг"нинг "Спартак" собиқ бош мураббийи Доменико Тедеско қўл остида ўтказган биринчи ўйини эди. Ушбу ўйиндан кейин "Лейпциг" 21 очко билан турнир жадвалида еттинчи ўринни эгаллаб турибди.