"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар лигасининг шов-шувли қуръа ташлаш маросими ҳақида фикр билдирди.
"Менимча, қуръа ташлашни такрорлаш – адолатли қарор. Хато ростдан бор эди. Баъзида УЕФА ҳам хато қилиши мумкин. Ҳеч қандай шубҳа бўлмаслиги учун маросимни такроран ўтказиш керак эди", - дея Гвардиоланинг сўзларидан иқтибос келтирган "Манчестер Сити" расмий сайти.