«ПСЖ» «Челси» ҳимоячиси Антонио Рюдигерни трансфер қилиш борасида музокаралар олиб бормоқда.
Билд журналисти Кристиан Фалкнинг ёзишича, бир неча ҳафта олдин Франсияда Париж клуби спорт директори Леонардо ва Рюдигернинг агенти ва акаси Сакром Сенеси ўртасида учрашув бўлиб ўтган. Якуний қарор ҳали қабул қилинмаган.
28 ёшли ҳимоячининг «Челси» билан шартномаси 2022 йилнинг 30 июньида якунига этади.
Олдинроқ "Реал" Рюдигер билан шартнома имзолаш учун асосий давогар экани хабар қилинганди. Клуб уни ёзда эркин агентга айланганда сотиб олмоқчи.
2021/22 йилги мавсумда немис футболчиси “Челси” сафида барча турнирлар доирасида 21 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.