"МЮ" футболчиси Диего Далот Ральф Рангник қўл-остида фантастик ўйин кўрсатмоқда. Португалиялик футболчига "Рома" устози Жозе Моуриньо қизиқиш билдираётган эди.
Аммо Рангник ўз футболчисини сотмайдиган кўринади. Сульшер даврида Уан-Биссака ҳаракат қилган позиция бугун бутунлай Далот билан тўлдирилган.
Унинг ҳаводаги курашларда қайд этаётган натижаси ҳам ажойиб: 82 фоиз. Бу АПЛдаги энг яхши кўрсаткич ҳисобланади.
Ундан кейинги ўринларни Александр-Арнольд (59 фоиз), Уолкер (54 фоиз), ҳамда Канселу (47 фоиз) эгаллаб турибди.