Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Расман: Исломбек Исоқжонов "Металлург"га қайтди

Баҳо:
+ | -

Аллақачон янги мавсум тадоригини бошлаб юборган “Металлург” ПФК раҳбарияти таркибни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Жумладан, жамоа ўз вақтида “Металлург” шарафини ҳимоя этган, сўнгги мавсумларни Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасида ўтказган тажрибали ярим ҳимоячи Исломбек Исоқжонов билан шартнома имзолади.

Исломбек Исоқжонов 2017–2019 йиллар мобайнида бекободликлар сафида тўп сурганди. Кучлилар сафидаги фаолиятини Олмалиқда бошлаган Исоқжонов кейинчалик “Сўғдиёна”, “Андижон”, “Навбаҳор” жамоаларида ўтказган. 2020 йилдан эътиборан эса яна Наманган вилояти бош жамоасида тўп тепиб келаётганди.

Бугунгача Исломбек Исоқжонов Ўзбекистон миллий чемпионати баҳсларида 159 та ўйинда майдонга тушган. Рақиблар дарвозасига 20 та тўп киритган. 35 марта сариқ карточка билан жазоланган.

Исломбек Исоқжонов – 28 ёшда. 1993 йилнинг 29 апрель санасида таваллуд топган.
Амплуаси – ярим ҳимоячи.
Бўйи – 176 см.
Вазни – 77 кг.

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 17:11, 17.12.2021.
Ўқилди: 1622 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [4916]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [2461]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2388]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2337]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1683]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [1667]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1440]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1359]

Ферран Торрес фаолиятини «Атлетико»да давом эттириши мумкин [1294]

«Ливерпуль» ва «Манчестер Сити» «Реал» футболчиси учун курашади [1282]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик