“Тоттенхэм”нинг сўнгги трансфер мавсумларини унчалик ҳам омадли деб бўлмайди. Клубнинг футболчиларга сарфлаган пуллари ўзини оқламаяпти. Аммо, “шпорлар” тарихида шундай харидлар борки, сарфланган пулларни ортиғи билан оқлаган. “Stadion.uz” нашри эса ҳозир айнан Лондон клубининг сўнгги 10 давомида амалга оширган энг яхши 10 та трансфери ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.
10-ўрин. Киран Триппьер
Позицияси: ҳимоячи
Олдинги клуби: “Бёрнли”
Фаолият: 2015/2019
Трансфер суммаси: 4,9 миллион евро
“Тоттенхэм” сафидаги жами ўйинлар: 119 та
Голлар: 2
Голли узатма: 22
Триппьер – стандартларнинг ажойиб ижрочиси. Бу ҳозирги “Тоттенхэм” учун жуда фойдали бўларди, чунки “шпорлар” сафида жарима зарбаларини қойилмақом тарзда ижро этадиган футболчилар жуда кам. Кираннинг Лондонда ўтказган 4 мавсумида ажойиб ўйин кўрсатган ва буни у кўрсатган натижалар орқали ҳам кузатишингиз мумкин. Айтганча, у жорий йилги Европа чемпионати финалида Люк Шоунинг голига ассистентлик қилган. 2019 йилда англиялик футболчи Ла Лига клуби “Атлетико” сафига ўтди.
9-ўрин. Пьер-Эмиль Хейбьерг
Позицияси: яримҳимоячи
Фаолият: 2020...
Олдинги клуби: “Саутгемптон”
Трансфер суммаси: 16,6 миллион евро
“Тоттенхэм” сафида жами ўйинлар: 67та
Голлар: 4
Голли узатма: 6
Хейбьергнинг клубга яқинда келгани учунгина 9-ўринга қўйдик. Агар у ўша савияда ўйнашда давом этса, фаолияти якунига қадар “Тоттенхэм”нинг энг яхши трансферлари рўйхатини бемалол бошқара олади. Ўтган мавсумда Премьер-лига тўлиқ ўйнади ва муваффақиятли прессинг ҳаракатлари бўйича энг яхши футболчи бўлди.
8-ўрин. Мусса Дембеле
Позицияси: ярим ҳимоячи
Фаолият: 2012/2019
Олдинги клуби: “Фулхэм”
Трансфер суммаси: 19 миллион евро
“Тоттенхэм” сафидаги жами ўйинлар: 243та
Голлар: 10
Голли узатма: 9
Дембеле клубнинг яқин тарихидаги энг яхши таянч яримҳимоячилардан бири. Аммо, бельгиялик 2019 йилда Хитой чемпионатига кетишга қарор қилди ва қайсидир маънода фаолиятига нуқта қўйди (“Гуанчжоу”га ўтиш вақтида Дембеле атиги 31 ёшда эди).
7-ўрин. Тоби Алдервейрелд
Позицияси: ҳимоячи
Мавсум: 2015/2016
Олдинги клуби: Саутгемптон
Трансфер суммаси: 16 миллион евро
“Тоттенхэм” сафидаги жами ўйинлар: 241
Голлар: 9
Голли узатма: 5
Алдервейрелд Вертонген билан биргаликда “Тоттенхэм” ва Бельгия терма жамоаси тарихидаги энг яхши марказий ҳимоячи жуфтлигини яратишди. У ўтган мавсум охирида Қатар чемпионатига жўнаб кетди, чунки бу ёшда Дайер билан рақобатлашишда қийинчиликка дуч келди. Айтганча, ҳозирги таркибда у ўз ўрнини топган бўларди. Сабаби, “шпорлар” ҳозирда таркиб билан оғлиқ муаммоларга учрамоқда. Аммо у фаолиятини якунлашдан олдин, кўпроқ пул ишлашга қарор қилди ва клуб унга халақит бермади.
6-ўрин. Лукас Моура
Позицияси: яримҳимоячи
Фаолият: 2017.
Олдинги клуби: ПСЖ
Трансфер суммаси: 28,4 миллион евро
“Тоттенхэм” сафидаги жами ўйинлар: 178 та
Голлар: 40
Голли узатмалари: 20
“Тоттенхэм”нинг жорий мавсумдаги энг яхши ўйинчиларидан бири. “Шпорлар”нинг собиқ устози Нуну Эшпириту Санту қўл остида остидаги ҳеч бўлмаганда қандайдир ижодкорликни яратган ягона ҳужумчи. Унинг трансфери учун сарфланган маблағ “Аякс” билан ярим финал қарама-қаршилигидаги битта ўйинда оқланди, у хет-трик қайд этиб, “шпорлар”ни тарихдаги илк Чемпионлар лигаси финалига олиб чиққан.
5-ўрин. Деле Алли
Позицияси: ярим ҳимоячи
Фаолият: 2014...
Олдинги клуби: “МК Донс”
Трансфер суммаси: 7 миллион евро
“Тоттенхэм” таркибидаги жами ўйинлар: 270
Голлар: 67
Голли узатма: 55
Бир неча йил олдин “Transfermarkt” портали томонидан 100 миллион еврога баҳоланган ва Европанинг энг истиқболли ўйинчиларидан бири ҳисобланган, аммо, ҳозирги кунда ўйин сифатида пасайиш бўлиб, нархида ҳам тушиш бўлган. Трансфер суммасининг кўтарилишига асосий омид “шпорлар” сафидаги дастлабки 3 мавсумда 46 та гол ва 35 та голли узатмани амалга оширгани сабаб бўлган. Аммо, ҳозир...
4-ўрин. Ян Вертонген
Позицияси: ҳимоячи
Фаолият: 2012/2020
Олдинги клуби: “Аякс”
Трансфер суммаси: 12 миллион евро
“Тоттенхэм” сафидагижами ўйинлар: 312
Голлар: 13
Голли узатма: 6
Бельгия терма жамоаси сардори фаолиятининг ярмидан кўпини “Тоттенхэм”да ўтказди. 2020 йилда клуб у билан шартномани узайтирмади, чунки Лондон клуби раҳбарияти ҳимоясида ҳаммаси жойида деб ўйлашди. Ян“Бенфика” билан шартнома имзолади ва ҳозирда Португалия клуби асосий футболчиси ҳисобланади. Жорий мавсум Вертонген бошчилигидаги “Бенфика” Чемпионлар лигасида “Барселона” ортда қолдириб, мусобақа плей-офф босқичига чиқди.
3-ўрин. Сон Хин Мин
Позицияси: яримҳимоячи
Мавсум: 2015...
Олдинги клуби: “Байер 04”
Трансфер суммаси: 25 миллион евро
“Тоттенхэм” сафида жами ўйинлар: 298та
Голлар: 113
Голли узатмалари: 65
Футбол тарихидаги энг яхши осиёлик футболчилардан бири. Йилнинг энг чиройли голи учун Пушкаш мукофоти соҳиби (“Бёрнли”). Баъзида у жуда омадсиз ўйинлар ўтказади, лекин бу кўп ҳам содир бўлмайди. Соннинг яхши дриблинг ва узоқ масофадан зарбалар берадиган қобилияти бор. 2018/2019 йилги Чемпионлар лигаси чорак финалида “Манчестер Сити” билан икки ўйинда 3 та гол урди. Буни ҳақли равишда клуб афсонаси деб ҳисоблаш мумкин. Сон шу йил барча миш-мишларига қарамай (кўп инсайдерлар корейсни “Бавария”га ўтишини тахмин қилишган) клуб шартномани 2025 йилгача узайтирди.
2-ўрин. Уго Льорис
Позицияси: дарвозабон
Мавсум: 2012...
Олдинги клуби: “Лион”
Трансфер суммаси: 12,6 миллион евро
“Тоттенхэм” сафидаги умумий ўйинлар: 352 та
Қуруқ ўйин: 132
21-асрнинг энг яхши дарвозабонларидан бири. Франция терма жамоасида жаҳон чемпиони (Айтганча, у “Тоттенхэм” сардори). Ажойиб реакцияга эга бўлган дарвозабон, лекин тўпга чиқишда ва зарба беришда унчалик ҳам яхши эмас. Нима бўлган тақдирда ҳам Уго “Тоттенхэм”нинг сўнгги 10 йилликдаги энг яхши харидларидан бири.
1-ўрин. Кристиан Эриксен
Позицияси: ярим ҳимоячи
Фаолият: 2013/2020
Олдинги клуби: “Аякс”
Трансфер суммаси: 12 миллион евро
“Тоттенхэм”сафидаги умумий ўйинлар: 314 та
Голлар: 71
Голли узатма: 82
Биз Льорисни биринчи ўринга қўйишни жуда хоҳлагандик, аммо “Тоттенхэм” таркибида 2013 йилдан 2020 йилгача ўйнаган Эриксен бунга йўл қўймади. Кристиан – “шпорлар” тарихида 50 гол ва 50 голга ассистентлик қилган биринчи футболчи. Премьер-лигадаги дебютидан 2020 йилгача лигада голли узатмалар (62), жарима зарбалари бўйича (23) ва яратилган имкониятлар сони бўйича (571) пешқадам бўлиб келмоқда. У совринлар қўлга киритиш мақсадида 2020 йилда Лондон клуби сафини тарк этди. Айтганча, у ўтган мавсумда А серияда ғалаба қозониш орқали ўз мақсадига эришди. Евро-2020 мусобақасида унга нима бўлганини биласиз. Яқиндагина, у Италия клуби билан шартномасини якунлади. Ҳозирда клубсиз, аммо футболчининг агентининг сўзларига қараганда, даниялик футболчилик карьерасини якунламоқчи эмас. Эриксенни қачон сафга қайтиши номаълум, аммо январ ойида уни яна майдонда кўрамиз деб умид қиламиз.
Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.