Кириш Регистрация
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
20/10 18:30 ОКМК 2-0 Гулистон
20/10 19:00 Сўғдиёна 1-2 Андижон
20/10 19:00 Нефтчи 2-4 Локомотив
20/10 21:45 Сабаҳ 1-2 Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче 2-2 Славия
20/10 23:59 ПСЖ 4-2 Барселона
20/10 23:59 Ливерпуль 4-3 Вильярреал
20/10 23:59 Штутгарт 1-1 Атлетико
20/10 23:59 Манчестер Сити 5-1 АЕК
20/10 23:59 Наполи 4-3 Буде-Глимт
20/10 23:59 Порту 0-1 ПСВ
20/10 23:59 Рома 4-0 Слован
21/10 19:00 Навбаҳор - Ғазалкент
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

Рафинья «Барселона»нинг таклифига рози бўлди, аммо битта муаммо бор

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчи Рафинья ажойиб спорт формасида ва «Барселона» у билан шартномани имкон қадар тезроқ узайтиришга умид қилмоқда. Бразилиялик футболчи меҳнат шартномасини узайтиришга принципиал жиҳатдан розилик берди, аммо El Nacional нашри ёзишича, битта муаммо мавжуд.

Гап шундаки, Саудия Арабистони клублари радарлардан йўқолгани йўқ ва улар Рафиньяга «Барселона»нинг қурби етмайдиган даражада катта маош тўлашга тайёр. Бу ҳолат бразилиялик футболчининг «Камп Ноу»даги шартномасини узайтириш жараёнини кечиктирмоқда, чунки Рафиньянинг атрофидаги кишилар имкон қадар манфаатлироқ шартларга эришишга ҳаракат қилишмоқда ва ҳеч қаерга шошилишмаяпти.

«Барселона» спорт директори Деку Рафиньянинг ҳозирги спорт формаси унга музокараларни кучли позицияда олиб бориш имконини беришини тушуниб турибди. Шу билан бирга, Ханс-Дитер Флик Саудия Арабистони клублари футболчининг хаёлини чалғитмаслиги учун шартнома масаласини имкон қадар тезроқ ҳал қилишни сўраган.

29 ёшли Рафиньянинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2027/2028 йилги мавсум охиригача мўлжалланган.

Киритилди: 19:32, 17.09.2026.
Ўқилди: 3660 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик