Қозоғистоннинг “Тоболь” клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев Россия чемпионатига ўтиши мумкин.
28 ёшли легионеримизга РПЛнинг “Химки” клуби қизиқиш билдирмоқда. Футболчининг трансфер қиймати 1,7 миллион еврога баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум Сергеев "Тоболь" билан Қозоғистон Премьер-лигаси чемпионлигини қўлга киритди. Шунингдек, Игорь Ўзбекистоннинг “Пахтакор”, Хитойнинг «Бейжинг Гоан», БААнинг “Ал-Зафра” ва Қозоғистоннинг “Актобе” клубларида тўп сурган. Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши тўпурари (2015). Игорь ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси сафидаги 58 ўйинда 15 гол бор.