Собиқ футболчи Денни Миллз "Арсенал"га янги сардор ким бўлиши ҳақида фикр билдирди. У шундай дейди:
"Сардорлар ўзларини одатдагидек тутмайдилар. Улар ўтмишдаги каби бўлишга ҳаққи йўқ. Жамоага сардор бўлиш одамдан ўзгаришни ва ўрнак бўлишни талаб этади. Умуман, олганда "Арсенал"да бу унчалик ҳам катта муаммо эмас.
Бош мураббий ҳам бу ҳақида ортиқча бош қотириши шарт эмас. Негаки, ҳар бир футболчи жамоада нима қилиш кераклигини яхши билади. Аммо мен сардор сифатида дарвозабон кўрсатилишига қарши бўлардим. Айниқса, ёш посбон Рамздейл. Чунки у ҳали тажрибасиз ва ғор. Унга ҳали вақт керак".
Эслатиб ўтамиз, Рамздейл ёзда "Шеффилд Юнайтед"дан 24 миллион фунтга харид қилинган эди.