Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Жаҳон чемпионатининг 2 йилда ўтказилиши ФИФАга 3 миллиард доллар фойда олиб келади. УЕФА ва КОНМЕБОЛ нега қаршилик қилмоқда? Мундиал 2 йилда ўтказилиши Ўзбекистон терма жамоасига қандай фойда келтиради?

Баҳо:
+1 | -

ФИФА асосий футбол турнири, жаҳон чемпионатида катта ўзгаришларни бошлайди - 2026 йилдан бошлаб жаҳон чемпионатида 48 та жамоа қатнашади. 2022 йилда бўладиган Қатардаги мундиалга 32 та жамоа келади.

Аммо, бу футбол мутасаддилари режалаштираётган иккита йирик ислоҳотдан фақат биттаси. Иккинчиси, ҳар икки йилда бир марта жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳақидаги фикрни илгари сурмоқда. Бироқ, ушбу ғояга Европа иттифоқи ҳали ҳам қаршилик кўрсатмоқда.

ФИФА учун асосий плюс - бу катта фойда

Душанба куни ФИФА “Nielsen” консалтинг компанияси тадқиқотини тақдим этди: ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган жаҳон чемпионати туфайли ташкилот 3,8 миллиард евро кўпроқ фойдаолади. Ҳозирда ФИФА 6,2 миллиард евро фойда кўради, мундиални 2 йилда бир ўткази эса даромадни 10 миллиард евродан кўпроққа ошишига олиб келади.

ФИФАга аъзо давлатларнинг (барча 211 ассоциация вакиллари иштирок этган) онлайн саммитида маълум бўлишича, ушбу қўшимча фойданинг катта қисми (3 миллиард евро) ташкилотнинг умумий фондига йўналтирилади ва ҳар бир ассоциация қўшимча маблағ олади. Бу сумма тахминан 15-16 миллион еврони ташкил қилади. Бу дегани, мундиал олдидан Ўзбекистон терма жамоаси ҳам шу атрофидаги пулга эга бўлиши ва эҳтмолий ЖЧ иштироки бўлиши мумкин. Аммо пулнинг аниқ қандай тақсимланиши ҳозирча аниқ эмас.

Саммитда сўзга чиққан Жанни Инфантино ислоҳот сабаблари ҳақида шундай деди:

 

“Сиз бутун дунёга: “Бизга пул беринг ва телевизорда томоша қилинг”, деб айта олмайсиз. Мен тушунаман, баъзи мамлакатлар ҳафтасига икки марта ўз жаҳон чемпионатини ўтказишади, чунки у ерда дунёнинг энг яхши футболчилари ўйнашади. 

Аммо бошқа мамлакатлар, минтақалар ва ҳатто қитъалардаги мухлислар на жаҳон чемпионатини, на ўз мамлакатининг энг яхши футболчиларни кўришади. Биз 140 та давлатдаги 100 мингдан ортиқ мухлисларни сўров ўтказдик ва улар жаҳон чемпионатини тез-тез ўтказилишини хоҳлашларини аниқладик”.

 

Ўзгартиришлар ташаббускорларидан бири Арсен Венгер ҳам ёш мухлислар ҳақида гапиради:

“Ҳозирда ёшлар барча спорт турларига тезда кўникишади. Агар, улар футбол ўйнамаса,бошқа спорт турига ўтиб кетишади”.

 

Европа футболи ислоҳотга қарши

УЕФА ФИФАга жавоб берди - Европа футбол расмийлари баҳолашни “Oliver & Ohlbaum” консалтинг компаниясига топширди. Жаҳон чемпионати ислоҳотидан кўрилган йўқотишлар тўрт йиллик циклда 2 дан 6 миллиард еврогача бўлади.

Ноябрь ойида Жаҳон лигалари форуми ҳам вазиятни баҳолади: жаҳон чемпионати ҳар икки йилда ўтказилиши Европа чемпионатлари ва УЕФАни деярли 8 миллиард евродан маҳрум қилади. Яъни бу йўқотиш телевидение ва реклама шартномаларидан ортидан келиб чиқади.

 

Мураббийлар ҳам бўлажак ислоҳот ҳақида гапиришди 

“Дунёда бундай шафқатсиз жадвалга эга бошқа спорт тури йўқ”, дейди Юрген Клопп. - Нега бундай бўлаётганини ҳаммамиз биламиз. Одамлар турли мамлакатларга имконият бериш ҳақида нима десалар ҳам, охир-оқибат ҳаммаси пулга бориб тақалади. Шундай пайт келиши керакки, барча федерациялар бир жойга ўтириб, нафақат ўз манфаати ҳақида, балки ўйин ҳақида ўйлай бошлашсин. Мен аллақачон 54 ёшдаман ва бу содир бўладиган пайтни кўриш учун яшашимга ишончим комил эмас".

 

Аммо Гвардиола бошқача фикрда:

“Жаҳон чемпионати ажойиб. Бу энг муҳим турнир ва мен томошабин сифатида уни томоша қилишни яхши кўраман. Ҳар 2 йилда бир марта жаҳон чемпионатини томоша қилиш ажойиб бўларди. Мен Арсен Венгерни тўлиқ қўллаб-қувватлайман, агар жаҳон чемпионати бўлмаса, унинг ўрнига бошқа турнир керак, масалан, Конфедерациялар кубоги. Клублар ва лигалар ўз позицияларини ҳимоя қилади, ФИФА ўз позициясини ҳимоя қилади, УЕФА ўз позициясини ҳимоя қилади. Шунинг учун ҳам жаҳон футболидаги янги ғоялар муҳокамаси бемаънилик бўлиб кўринади, чунки ҳамма фақат ўзини ўйлайди”.

 

ФИФА ташаббуси Африка футбол конфедерацияси ва Саудия Арабистони футбол федерацияси томонидан қўллаб-қувватланди (мамлакат вакили сўровномани муҳокамага қўйди). Аммо, УЕФА КОНМEБОЛ (Жанубий Америка Конфедерацияси) томонидан қўллаб-қувватланади - ассоциациялар Миллатлар Лигасини биргаликда ўтказишга келишиб олдилар. Навбатдаги қуръа ташлаш маросимида Жанубий Американинг 10 та жамоаси иштирок этади. Аммо, Венгернинг режасига кўра, жаҳон чемпионати ҳар икки йилда бир марта ўтказилса, унда терма жамоалар сони қисқаради. Доимий халқаро тўхталишлар фақат иккита марта бўлиб ўтади: бири октябрда саралаш учун, иккинчиси эса ёзда турнир ўтказилади. Янгиланган Миллатлар Лигасига шунчаки вақт қолмади. Аммо, вазият қай ҳолда бўлади, буни аниқлаш учун эса шунчаки вақт керак.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади

Киритилди: 10:26, 22.12.2021.
Ўқилди: 3521 марта.
Фикрлар: 29 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [3868]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [3797]

Аршавин Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари трибунасига қандай қилиб чиптасиз ўтганини сўзлаб берди [3584]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3336]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3256]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3039]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2272]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [2109]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2091]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [1945]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик