Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

"Атлетик" ўз дарвозабонига индивидуал соврин олиб бериш мақсадида, "Сельта"га қарши ўйинни қурбон қилди

Баҳо:
+ | -

"Атлетик" ўтказиб юборилган голлар статистикасини бузмаслик учун дарвозабонни алмаштирди.

Бильбао клуби Ла Лиганинг 36-турида "Сельта"га сафарда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

61-дақиқада 1:0 ҳисобида олдинда бораётган меҳмонлар дарвозабонни алмаштирди - Унаи Симон ўрнига Хулен Агирресабал майдонга тушди. У 68 ва 71-дақиқаларда гол ўтказиб юборди.

Тахминларга кўра, "Атлетик" бу ўзгаришни Симон Ла Лигадаги мавсумнинг энг яхши дарвозабони учун бериладиган "Самора соврини"ни қўлга киритиши учун қилган. У ўртача ҳар бир ўйинда энг кам гол ўтказиб юборган дарвозабонга берилади.

Қоидага кўра, дарвозабон ҳар бир ўйинда камида 60 дақиқа ўйнаши керак.

"Атлетик" бош мураббийи Эрнесто Вальверде ушбу алмаштириш ҳақида фикр билдирди.

"Бизда иккита ажойиб дарвозабон бор ва иккаласи ҳам ўйнай олади. Фикр билдирадиган ҳеч нарсам йўқ. Бу алмаштириш бошқа алмаштиришлар билан бир хил. Одатда улар шундай эмасми? Биз буни уддаладик", - деди Вальверде.

"Самора соврини" учун даъвогарлар рўйхатини Унаи Симон бошқармоқда - у ҳар бир учрашувда ўртача 0,94 гол ўтказиб юборади (35 ўйинда 33 та гол). Кейинги ўринларда "Реал Сосьедад" посбони Алекс Ремиро (1,03), "Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген (1,04) ва "Валенсия"нинг грузиялик аъзоси Гиорги Мамардашвили (1,06) жой олди.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” дарвозабони Андрей Лунин ҳар бир учрашувда ўртача 0,6 гол ўтказиб юборади, бироқ бу совринни қўлга кирита олмайди, чунки у Ла Лигада бир мавсумда 28 тадан кам ўйин ўтказди.

Киритилди: 13:56, 16.05.2024.
Ўқилди: 3791 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.