«Манчестер Сити» «Барселона»га ён беришни режалаштирмаяпти.
Аввалроқ ярим ҳимоячи «блауграна»га ўтишни хоҳлаётгани ва бу ҳақда Англия клуби раҳбариятини хабардор қилгани айтилган эди. Каталонияликлар бонусларни ҳисобга олган ҳолда 45 миллион евродан ортиқ таклиф беришди, аммо бу рад этилди.
ESPN’нинг қайд этишича, «шаҳарликлар» «Олтин тўп» соҳибини 70 миллион евродан қимматроққа баҳоламоқда. Улар норози футболчини жамоада олиб қолиш ниятида бўлмагани учун уни ушлаб туришмайди, бироқ «Барселона»га чегирма беришга ҳам рози эмаслар. Клублар ўртасидаги музокаралар давом этади.













