"Ан-Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналду ажойиб формада ва 39 ёшида ҳам ўзини доимо яхши ҳис қилади.
Португалиялик юлдуз футболчи унга нима мотивация бераётганини айтди.
"Менинг энг катта мотивациям оддий – футбол ўйнашда давом этиш. Бу даражада бўлиш осон эмас. Мен гол уришда давом этмоқчиман, бақувват бўлмоқчиман, мендан кучли ва тезроқ эканлигини кўрсатмоқчи бўлган ёш "шерлар" билан рақобатлашмоқчиман.
Мен нафақат жисмонан, балки руҳий жиҳатдан ҳам жуда яхши тайёрланишим керак. Бу қийин”, - деди Роналду Whoop подкастида.