"Наполи" клуби "Челси"нинг сербиялик ҳимоячиси Бранислав Ивановичга қизиқиб қолган. "Наполи" футболчини шу йилнинг ёзидаёқ қўлга киритиш ниятида. "Corriere del Mezzogiorno" нашрининг ёзишича, ҳали музокаралар бошланмади, лекин ушбу траснфер катта эҳтимол билан амалга ошиши мумкин.
Эсингизда бўлса, 28 ёшли ҳимоячи Европа Чемпионлар Лигаси нимчорак финалида, "Наполи" дарвозасига киритилган ҳал қилувчи гол муаллифи бўлганди.