Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Луиш Нани ҳикояси (3-қисм)

Баҳо:
+ | -

Тангри ҳаётим давомида менга тўғри инсонларни ҳам рўбаро қилди. Улардан биринчиси Сабино, менинг энг яқин дўстим. Айнан у мени 7 ёшлик пайтимда машғулотга таклиф қилган. Эсимда, мен уйга машғулот учун қўшимча кийим олгани борган эдим ва ўзим билан эски шорти, жинси, кўйлак ва оқшомда кийиш учун пойабзал олган эдим. Кўчага чиққанимдан сўнг ёмғир қуйиб юборди. Сабино мени поездга ўтиришимни айтганди, аммо менда чипта учун пул йўқ эди. Шу сабабли у ерга югуриб етиб олишимга тўғри келганди. Стадионга етиб борганимдан сўнг эски кийимларимни кийиб майдонга тушаётганимда, бошқа болалар менга қараб шундай дейишарди: «Ҳааҳаҳааа! Анавига қара! У устига нима кийиб олган?»

Ўйин бошланди. Ёмғирдан кейин майдон жуда ёмон ҳолатда эди. Аммо мен учун бу муаммо эмасди. Бир неча ўйинчини алдаб ўтдим ва БУМ! Гол. Кейин эса узоқ масофадан зарба йўллаб кўрдим. БУМ! Яна битта гол. Бироздан сўнг мураббий мени қўлимдан ушлаб олди ва шундай деди: «Ҳой, сен! Менга қара. Кимсан? Бу ерга қандай қилиб келиб қолдинг?» Мен эса унга: «Югуриб келдим».

У бош чайқаб деди: «Эртага ҳам шу ерга кел болакай. Биз сенга ўзинга муносиб устибош берамиз».

Тангри ҳаётимда менга учраштирган яна бир инсон Мустафо эди. Эсингизда бўлса бироз аввал Санта-Филомена, қийналган инсонлар учун давлат томонидан қурилган комплекс ҳақида айтган эдим. У билан айнан ўша ерда танишганман. У Африкалик бир қария эди. Бизнинг ўйинимизни ўз уйидан томоша қилиб турарди ва баъзида бизни ёнимизга келиб аслида қандай ҳаракат қилиш кераклигини кўрсатиб берарди. У менга шундай дерди: «Йўқ! Сен уни мана бундай қилиб алдаб ўтишинг керак!»

Кўпчилик болаларга у ёқмасди ва улар Мустафони кўришса: «О, йўқ, фақат шу қария эмас» – дейишарди. Лекин мен Мустафодан кўп нарсаларни ўргангим келарди. У мени ҳеч қачон Нани деб чақирмасди. Менга Луис деб мурожат қиларди. Нани лақабини опаларимдан бири ўйлаб топган. Улар бу ёқимли эшитилишини айтишарди.

Охир-оқибат у мазкур болалардан бир жамоа тўплади ва қўшни жамоалар билан ўйинлар ташкил эта бошлади. Биз Санта-Филомена туманидаги болаларга қарши ўйнар эдик. Эсимда, улар жуда зўр ўйнашарди. Яхшиямки акам Пауло мени кўчада қандай қилиб ўзимга жавоб бера олишга ўргатган эди. У жуда катта эди. Ростан ҳам у мени ҳафа қилган болаларни кўпчиликни йиғлатган. У мен билан ҳам жиддий суҳбатлашарди. Агар бирор нарсада хатога йўл қўйсам мени урарди ҳам. Аммо акамсиз мен бу даражага ета олмасдим. У туфайли ҳам мен кўпчилик ёмон ишлардан йироқ юрардим. Қизиқ томони, унинг ўзи бу ёмон йўлдан ўзини қайтара олмасди. 10 ёшга тўлганимдан сўнг мени тенгқурларим сигарет чекишни бошлаб юборишганди. Аммо мен ундай қилмадим. Мен «Реал Массама» жамоасида ўйнай бошладим. Мазкур жамоа ҳам мен учун Худонинг марҳамати десам бўлади. Авваллари мен машғулотларга поездда борардим. Аммо чиптага пулим йўқ эди. Шу туфайли инспекторлар мени ушлаб олишганидан сўнг ҳар сафар: «Бошқа бундай қилма, болакай» – дейишарди.

Мен шундай деб жавоб берардим: «Яхши, бошқа қилмайман». Аммо эртаси куни яна шу такрорланарди.

Бироқ мураббийларим бунда хабар топишгач менга чипта учун пул ажрата бошлашди. Улар уйда кам овқат ейишимни билиб мени овқатлантиришар ҳам эди. Айрим жамоадошларим эса менга ўз кийимини берар ва баъзида ўз уйида яшаб туришимга ҳам ижозат беришарди.

Бахтимга бир неча йил ўтиб оилам каламушлар билан тўла уйни тарк этди. Аммо энди менга қаерда яшашимни фарқи йўқ эди. Мени ҳаётим футбол бўлиб қолганди.

Мен хаёлан мана шу лой майдонда яшар эдим. Мен унга жуда боғланиб қолгандим. Ҳар куни соат еттида уйғониб югуришга чиқардим. Ёмғир, қор бўлишига қарамай. Мустафо мен ҳақимда қолганларга шундай дерди: «Бу болакай Луи. У емайди, ичмайди. Унга фақат машғулот бўлса бўлди. Бошқа нарса уни қизиқтирмайди»

Давоми бор...

Манба: https://t.me/Turdialiyev_Hasan
Киритилди: 10:30, 25.12.2021.
Ўқилди: 2775 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.