Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Афсонавий Зиданнинг сўнгги мавсуми (1-қисм)

Баҳо:
+ | -

Футбол тарихи кўплаб даҳоларни кашф этган. Кимнидир "футбол афсунгари", ёки “феномен", балки “ўзга сайёралик”, нари борса “терминатор” деймиз. Лекин шундай бир футболчи бор эдики, унга таърифлар йўқ. Сўзсиз футбол афсонаси Зинедин Зиданнинг ўйинидан баҳра олиб тўймаган футбол ишқибози бўлмаса керак. Унинг футболдан кетиши ҳам ўзига хос эди. Бугун stadion.uz французнинг сўнгги мавсумилари ҳақида эслаб ўтади. Унинг футбол олами бор ва бу жуда ҳам қизиқарли воқеаларга бой бўлган.

 2006 йил 26 апрелда Зинедин Зидан Валдебебасдаги машғулотдан сўнг матбуот анжуманига жўнаб кетди, у ерда Зидан нафақага чиққанини эълон қилиб, бутун дунёни ларзага келтирди. У ҳар доимгидек, зерикарли журналистларнинг провокацион саволларига берилмай, ўзини вазмин тарзда тутди. Олдинда 4та ўйин бор эди. Ўша пайт ҳамада бир савол бор эди. 4 та ўйиндан сўнг Зидан ростан фаолиятини якунлармикин? Йўқ, Зизунинг Германияда яна бир қанча ишлари бор эди. У ҳеч нарса оддий бўлмаслигини ва жаҳон чемпионатида фаолиятини якунлаш унинг барча ютуқлари рамзи эканлигини билар эди. У биринчи марта Берлиндаги машҳур воқеалардан 3 ой олдин Мадрид меҳмонхоналаридан бирида футбол билан хайрлашиш ғояси ҳақида гапирган. Зидан аллақачон 34 ёшда эди, доимий бел оғриғи французни қийнарди ва у бор кучини майдонда ишлата олмас эди. "Ёки максимал даражада ўйнайсан, ёки сен умуман ўйнамайсан”- бу ишонч билан у ўзининг барча 18 йиллик фаолиятини ўтказган.

 7 май куни чемпионлик учун барча имкониятларини бой берган "Реал Мадрид" мавсумдаги сўнгги уй ўйинини "Вилярреал"га қарши ўтказди ва Зидан Мадрид билан хайрлашди. Ўша куни у жуда асабий эди, чунки унинг асосий мухлислари - оиласи гавжум Бернабеуда эди. Ҳамма келди: ота-оналар, ака-укалар, болалар, хотин қариндошлари билан, айтганча улар қаҳрамонимизнинг сўнгги ўйинига кеч қолиб келганди. Уйдан чиқишдан олдин, ҳеч ким ўйин чиптасини топа олмаган, улардан бири чипта олд эшик ёнида конвертда эканлигини пайқади ва Верон (Зиданнинг рафиқаси) бугун ахлат қутисига конверт ташлаганини эслади, машинадан тушиб қайта ўша қути томон югурди. Ҳайриятки, ҳамма нарса муваффақиятли ҳал қилинди ва бутун оила стадионга етиб келди.

Ўйинга старт берувчи ҳуштак чалингунча “Сантяго Бернабеу”да кичик томоша бўлиб ўтди. Стадион 5 рақамли ялтироқ картон қутилар билан оппоқ ярқираб турарди, ҳамма жойда “Граcиас Зизоу, Граcиас” сўзлари янграрди, асосий мухлислар стендида эса воқеа қаҳрамони тасвири туширилган улкан плакат ҳилпираб турарди. У улкан "Галактикос" юлдуз туркумидан бор-йўғи битта юлдуз эди, мухлислар уни ҳаммадан кўра кўпроқ ёқтиришган. Учрашув чиройли 3:3 ҳисобида якунланди ва француз 66 дақиқада Бэкхемнинг узатмасини сўнг, гол уришга муваффақ бўлди. Финал ҳуштаги янграганидан кейин ҳамма йиғлади: Зизу, унинг оиласи, мухлислари. Бу шаҳар ва стадион қандайдир мавҳум сеҳрни йўқотди, буюк Зидан эса катта футбол оиласидан айрилди. Зиданнинг қироллик клуби учун аҳамиятини тўлиқ тушуниш учун бразилиялик латераль Сициньонинг сўзларини эслаб ўтиш жоиз: "Реал Мадрид" билан хайрлашув ўйинида Зидан жуда таъсирланди. Биз ҳам, чунки бу ўз фаолиятини якунлаган афсонавий футболчи. Шундан сўнг Флорентино Перес кийиниш хонасига кириб, ҳар бир футболчи билан алоҳида саломлашди. Кейинчалик содир бўлган воқеа унутилмас эди. Ўша пайтда "Реал Мадрид"даги энг юқори маош 6,5 миллион евро эди. Шунда Робиньо ҳазиллашиб: “Президент, Зизу унга 6,5 миллион маош билан икки йиллик шартнома таклиф қилсангиз, у фаолиятини давом эттиришини айтди”. Ҳамма кулиб юборди, лекин Флорентино жиддий гапирди ва жавоб берди: "Агар Зинедин хоҳласа, шартномани олиб келаман". Ҳамма Зиданга юзланди. У бир лаҳза ўйланиб турди-да, Пересга қаради ва шундай деди: “Йўқ, йўқ... Мен бошқа футбол ўйнай олмайман”.  Дон Фло ҳеч кимга бундай совғаларни таклиф қилмаган, бирор бир юлдузга ҳам. Рауль, Гути, Касильяс, Рамос, Роналду, ҳаммаси бир хил ёшда кетишди. Аммо Перес ҳеч кимга Зиданга қилган ҳурматини кўрсатмаган.

Давоми бор.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 05:30, 27.12.2021.
Ўқилди: 3194 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.