Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Афсонавий Зиданнинг сўнгги мавсуми (2-қисм)

Баҳо:
+ | -

Президентнинг чақируви, сирли овоз, ёки Зидан қандай кетиб, қандай термага қайтди

Зидан фаолиятини якунлаганини эълон қилган машаққатли матбуот анжуманидан сўнг, франциялик футболчи дам олиш ва оиласи билан бирга бўлиш учун уйига келди. Мадриднинг жазирама қуёшидан сўнг уйида, ёзги айвонда сояда ўтириб, ҳали бир ёшга тўлмаган кичкина Элиасга қараган Зидан қўнғироқ овозини эшитди. Франциялик Жан-Рене Ширак, Зизу катта футболни тарк этаётганини газеталардан билган. Мамлакат раҳбари Зизу ва унинг фаолиятига тан берганини айтган, шунингдек, терма жамоа сардорига бўлажак жаҳон чемпионатида юртига ёрдам бериш учун Германияга борганлиги учун миннатдорчилик билдирди. Аммо 2005 йилда французларнинг жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги муваффақиятсиз стартидан сўнг, Зидан термадаги фаолиятини давом эттиришга қарор қилди. Албатта бу қарорга ўша қўнғироқнинг ҳам таъсири бўлган.

Франция 2004 йилда Португалияда бўлиб ўтган Европа чемпионатига амалдаги чемпион мақомида йўл олди, аммо улар чорак финал босқичидаёқ Греция терма жамоасига минимал ҳисобда ютқазиб қўйишди. Зидан ажойиб турнир ўтказди ва Зизу ғалабали дублга эришган Англияга қарши ўйин Европа чемпионатларининг классикасига айланади. Аммо Зизу учун бу етарли етарли эмас эди, французлар 2000 йилда ўз уйида жаҳон чемпионлиги ва Евро чемпионлигини қўлга киритган афсонавий жамоанинг хира соясига ўхшарди. Елисей майдонларини қўшиқ куйлаган футболчилар эса секин-аста терма жамоани тарк этишди. Блан, Дешам, Лебёф, Дюгарри, Джоркаефф, шунингдек, Пети ва Карамбеу терма жамоани Евродан олдин тарк этишган, турнирдан кейин эса Десайли, Лизаразу, Тюрам ва Макелеле кетишган. Зидан яхши ўйин кўрсатганига қарамай, у ҳолдан тойган эди, жароҳатлар ва Мадриддаги оғир мавсум Зизунинг руҳий ҳолати ва жисмоний ҳолатига катта таъсир кўрсатди. 12 август куни Зидан энди икки фронтда ўйнай олмаслигини ва "тўхта" дейиш вақти келганини айтиб, терма жамоадаги фаолиятига нуқта қўйишга қарор қилди. Бу қарорни кўпчилик тушунмади, лекин қабул қилди.

   Зизу кетганидан сўнг миллий терма жамоада турғунлик бошланди, Франция ҳимоявий жамоага айланди. Германияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига саралаш гуруҳида Франциянинг рақиблари Исроил, Кипр, Швейцария, Фарер ороллари ва Ирландия терма жамоалари бўлди. Саралашнинг дастлабки олтита ўйинида “Ле Блеу” бор-йўғи иккита – Кипр ва Фарер ороллари устидан ғалаба қозона олди. Қолган ўйинларда дуранг қайд этилди. Жамоа майдонда ҳам, майдон ташқарисида ҳам жуда кўп муаммоларга дуч келди. Аввалроқ Франция ёшлар терма жамоасини тарбиялаган “уч ранглилар”нинг янги устози Раймон Доменек, юмшоқ қилиб айтганда, жамоада обрўдан баҳраманд бўлмаган ва терма жамоа раҳбарлари билан тил топа олмаган эди. Португал евросидан сўнг Зидан “Реал” ярим ҳимоячиси, терма жамоа сардори ва етакчиси бўлганига қарамай, Доменек Зизу фаолиятини якунлашини эълон қилгунга қадар ундан маслаҳат олмаганига жуда ғазабланган эди. Ахир Доменек Зиданнинг ушбу даражага етишига катта ҳисса қўшган мураббийлардан бири эди.

 Аммо 2005 йил август ойида мўъжиза юз берди - Зинедин Зидан ўзининг собиқ устозини сақлаб қолишга қарор қилиб, терма жамоага қайтди. Газеталар ҳайратланарли сарлавҳалар билан чиқди: "Қирол қайтиб келди", "У қайтмоқда". Матбуотда футболчи ҳам, мураббий ҳам кутилмаган қайтиш ҳақидаги стереотипли изоҳлардан воз кечишди, аммо бир марта France Football нашрига интервю бераркан, Зизу ўз ватанига қайтиш истагини уйғотган сирли инсон ҳақида гапирди: "Бир куни эрталаб соат 3 ларда мен тўсатдан уйғониб кетдим ва кейин у билан гаплашдим", деди Зизу қайтиб келиши сабабини тушунтириб. “Ўлгунимча, бу қандай одам эканлигини ҳеч қачон айтмайман, бу шунчаки ақлдан озиш. Бу, эҳтимол, сиз ҳеч қачон учрашмайдиган одам. Кейинги соатларда мен бу одам билан уйда ёлғиз қолдим ва қайтишга қарор қилдим. Мен илгари ҳеч қачон бундай ҳис қилмаганман, хатти-ҳаракатимни бошқарган бу куч мени руҳлантираётганини ҳис қилдим. Бу мен учун ваҳий эди, мен маслаҳат берган овозга бўйсунишим керак эди ". Унинг ортидан Тюрам ва Макелеле терма жамоага қайтишди ва бу терма жамоага ишонч бағишлади. Доменек шогирдлари қолган 4 та ўйинда 3 та ғалабага эришиб, катта қийинчилик билан бўлса-да, мундиалга йўл олишди.

Давоми бор.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 06:00, 27.12.2021.
Ўқилди: 2741 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.