Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Афсонавий Зиданнинг сўнгги мавсуми (4-қисм)

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоасининг плей-оффдаги жасорати

1/8 финалда “Ле Блеу” испанлар билан тўқнаш келди. Гуруҳ босқичида “қизил фурия” 3 ўйинда ҳам ғалаба қозонган ва фрацузларга қарши яққол фаворитга ўхшарди. Айнан ўша мундиалда кейинги 6 йил давомида устунлик қиладиган услуб ва жамоа пайдо бўла бошлаганди. Испанлар тўпга кўпроқ эгалик қилишди, бироқ французлар ўткир қарши ҳужумлар билан яхши жавоб қайтаришди, улар тезкор қанотлар ва Анри ҳисобига қарши ҳужумлар уюштирарди. Аммо 28 дақиқадаёқ улар пенальтидан гол ўтказиб юборишди, Тюрам ўз жарима майдончаси ичида қўпол ўйнаб, Паблони йиқитди, Виля эса Бартезга ҳеч қандай имконият қолдирмади. Биринчи бўлим охирида франциялик футболчи яна қарши ҳужумга ўтишга муваффақ бўлди, Виейра моҳирона узатма билан рақиб ҳимоясини олиб ташлади, Рибери эса Касилясдан устун келиб, тўпни бўш дарвозага жойлади. Иккинчи бўлимдаги ўйин шиддатли тус олди, испанлар прессингда давом этишди, аммо французлар аниқ ҳимоя чизиғини қуришди ва “қизил фурия” ҳужумларини тўхтатиб қолишди. Иккинчи бўлим якунида Виера гол киритиб французларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Испания ўтказиб юборилган голдан сўнг жамоа бўлиб ҳужумга ўтишда ва ўйин сўнггида Зиданнинг голи уларни жазолади 1:3! Франция ажойиб ғалаба эришди.

Чорак финал: Бразилия – Франция. Бу ном ва ўйин сифати жиҳатидан энг шов-шовли баҳс бўлди. Кафу, Роберто Карлос, Кака, Роналдино ва Роналдо. Бундай номларгаларга қарши,  Зидан Тюрам Виейра ва Анри бор эди. Рақибни бирин-кетин мағлуб этган бразилияликлар ва турнир давомида журъат топиб олган французлар албатта бундай ўйинлар футболнинг безаги эди. "Ле Блеу" яхши ўйнади ва рақибга ҳеч нарса қолдирмади. Эҳтимол, Франция ўша вақтдаги энг яхши ўйинини ўтказди. Лекин бу ўйин, биринчи навбатда, футбол тарихидаги энг яхши яккахон чиқишлардан бири бўлганлиги билан ажралиб туриши керак. Ўша илиқ июл оқшомидаги тўпнинг сеҳргарлари умуман бразилияликлар эмас, Зидан эди. Дастлабки дақиқалардаёқ майдон марказида франциялик уч нафар рақибини нафис финтлар билан доғда қолдирда ва шу орқали бугун унинг куни эканлигини яққол кўрсатди. Ҳар бир ҳаракат, ҳар бир тегиниш шу қадар енгил ва осон эдики, баъзида бу унинг фаолиятидаги энг муҳим ўйинлардан бири эмас, балки Зидан ёш фарзандлари билан ҳовлида тўп тепаётгандек кўринар эди.

 Иккинчи бўлим бошида Зизу жарима зарбасидан ажойиб узатмани амалга оширди, бу эрда Анри шунчаки оёғини тўпга текказиши  керак эди, бу гол учрашувдаги ягона гол бўлди ва Зидан учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. У ўша Жаҳон чемпионатида бразилияликларнинг юзидаги табассумни олиб ташлашга муваффақ бўлган ягона шахс эди.

 

 Ярим финалда Франция Португалия билан ўйнади. Ўша пайтда португаллар мураббийи Сколари эди ва унинг жамоаси 1975 йилдан бери "Ле Блеу" устидан ғалаба қозона олмаётган эди, жамоанинг сўнгги расмий ўйини Еврода 6 йил олдин бўлиб ўтган, у ерда французлар Зиданнинг пеналтидан киритган "олтин" голи эвазига ғалабани тортиб олишган ва финалга қадар этиб келишган. Португалияликлар биринчи 30 дақиқаликда яхшироқ ўйнади ва устунлик қилди, вақти-вақти билан Бартезнинг дарвозасига таҳдид солди, аммо 31 дақиқада Анри пенальти ишлашга муваффақ бўлди, Зидан эса рақиб дарвозасига кучли зарба йўллаб, ҳисобни очди. Учрашув анча зерикарли ўтди, французлар ёпиқ ўйнашди, Португалия эса вазият яратишда қийналди, ёш Криштиану жарима майдончаси ичида пенальти сўраб қайта-қайта йиқилди, Фигу эса ноаниқ зарбалар йўлларди. Тарих такрорланди, Франция 2000 йилдагидек яна аниқ пенальти эвазига ғалаба қозонди.

Давоми бор.

Киритилди: 07:00, 27.12.2021.
Ўқилди: 2626 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.