Кириш Регистрация
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания 0-0 Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР

ЎФФ «Ал-Карх»ни форма билан таъминлади

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ОСИЁ

Футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этиш учун Тошкентга етиб келган Ироқнинг “Ал-Карх” клуби айрим қийинчиликларга дуч келган.

Биринчидан, жамоанинг Тошкентга келиши сўнгги дамда ҳал бўлган. Шунинг учун “Ал-Карх” мусобақа яхши тайёрлана олмаган.

Иккинчидан, жамоа вакилларининг юклари бугун юртимизга келган ва улар бугунги ўйиндан 2-3 соат олдингина ушбу юкларни олишган. Ушбу юклар орасида жамоанинг спорт формалари ҳам бўлган. Ироқликлар бахтига улар дастлабки турда майдонга тушмадилар. Натижада Ўзбекистон футбол федерациясининг ёрдами билан “Ал-Карх” жамоасига формалар тайёрланди ва бунинг учун вақт етарли бўлди.

Кеча “Ал-Карх” ушбу формаларни кийиб, “Ал-Васл”га қарши ўйинда иштирок этди. “Ардус” жамоаси раҳбарияти эса клуб юкларининг (маълум бўлишича, юклар Туркияда қолиб кетган) тезроқ Тошкентга келишига амалий ёрдам бериб юборган.

Бундай ёрдам учун “Ал-Карх” клуб бош мураббийи Саъд Ҳусайн Ўзбекистон футбол федерацияси ва “Ардус” клуби раҳбариятига миннатдорчилик билдирди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:33, 21.03.2012.
Ўқилди: 7713 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик