Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Весино ўзини АПЛда синаб кўрмоқчи

Баҳо:
+ | -

Италиядан олинган хабарларга кўра, "Лестер Сити" "Интер" ярим ҳимоячиси Маттиас Весино билан шартнома имзоламоқчи.

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, футболчи ёзда шартномаси тугайдиган "Интер"ни тарк этиш истагини билдирган, бироқ клуб футболчини январда сотиб юбормоқчи.

Сўнгги ойларда Весинога "Наполи" қизиқиш билдирди, аммо футболчи ўзини бошқа чемпионатда синаб кўрмоқчи ва уни Англия клублари ўз сафига чорламоқда. "Лестер"дан ташқари "Ньюкасл Юнайтед" ҳам унинг хизматларига қизиқаётганлиги айтилмоқда.

Уругвайлик футболчи асосий таркибда тез-тез майдонга тушиш ва Уругвай терма жамоасидаги ўрнини сақлаб қолиш учун январь ойида клубни тарк этиш ниятида.

Ушбу мавсумда футболчи А Серияда 12 та ўйин ўтказди. Умумий ҳисобда унинг ҳисобида 271 дақиқа ва битта гол бор.

Матиас Весино 2017 йилнинг августида "Фиорентина"дан "Интер"га ўтган эди.

Киритилди: 00:45, 28.12.2021.
Ўқилди: 1215 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.