“Астон Вилла” бош мураббийи Стивен Жеррард “Рейнжерс” ярим ҳимоячиси Глен Камарани жамоада ўйнашни истамоқда, деб хабар беради TEAMtalk.
Манбага кўра, финиялик қишки трансфер ойнасида "шерлар" сафига қўшилиши мумкин. Шотландия клуби Жеррарднинг ярим ҳимоячига қизиқишидан хабардор ва уни "Астон Вилла"га қўйиб юборишга тайёр. Инглиз мутахассиси Камаранинг имкониятлари билан яхши таниш, чунки у аввал “Рейнжерс” мураббийи бўлган.
Камара 2019 йилдан бери “Рейнжерс” сафида тўп тепмоқда, у “Данди”дан 55 минг евро эвазига кўчиб ўтган. Ўйинчининг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг 31 майигача амал қилади. Трансфермаркт интернет портали маълумотларига кўра, ярим ҳимоячининг бозор қиймати 6 миллион еврони ташкил қилади.
Жорий Шотландия чемпионатида Камара 18 учрашувда майдонга тушиб, битта гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.













