Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Юрген Клопп: «Ливерпуль» - шубҳасиз, улкан клуб, глобал бренд»

Баҳо:
+ | -

2015 йилнинг 8 октябрь куни «Ливерпуль» Юрген Клоппнинг жамоа бош мураббийи этиб тайинланганини эълон қилганди. Шу куни «қизиллар»нинг янги устози иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди, у билан бирга мерсисайдликлар яқин олти йил ичида Чемпионлар Лигаси ғолиби, Англия чемпиони, клублар ўртасидаги жаҳон чемпиони ва УЕФА Суперкубоги соҳибига айланишди. Германиялик мутахассис бошқарувида «қизиллар» 344та учрашув ўтказиб, 713та гол уришган, 208та ўйинда ғалаба қозонишган. Юрген Клопп ғалаба қозониш кўрсаткичи бўйича 60 фоизли натижа қайд этиб, «Ливерпул»нинг шонли тарихида тенгсиз мураббийга айланди. Клопп айни пайт фаолиятидаги кетма-кет 20-, «Ливерпул»даги 7-мавсумини ўтказмоқда. Ушбу юбилей муносабати билан машҳур This Is Anfield сайти Юрген Клоппдан катта интервью олди.

- Юрген, 20 йил олдин ўзингизга қандай маслаҳат берган бўлардингиз?

- Хавотир олма, ҳаммаси яхши бўлади! Албатта, мураббийлик фаолиятимни бошлаган пайтимда воқеалар бундай тус олишини билмасдим. Бу қанча давом этиши, сизга қанча вақт беришларини билмайсиз. Лекин мен ҳар доим бошиданоқ бутун меҳнат фаолиятимни бағишламоқчи бўлган ягона нарса шу эканлигини билардим. Қайсидир маънода босим остида бўлдим, бундай паллада қанча вақтингиз борлигини, нечоғли муваффақият қозонишингизни билмайсиз. Муваффақиятга эриша олмаганингизда эса ташвишлана бошлайсиз, шунинг учун ўзимнинг ёшлигимга маслаҳатим: «Тинчлан, ҳаммаси яхши бўлади».

- Сиз ўзгартирадиган ёки фаолиятингиз бошида сизни безовта қилган нимадир борми?

- Йўқ, унчалик ташвишланмадим. Жуда кўп вақт ишладим ва мен ишлаган клубларда ҳеч қачон ташвишланишга ҳожат бўлмаган. Тез орада маълум бўлдики, ҳайратланарли даражада иш учун зарур бўлган малакага эгаман. Якшанба куни ўйинчи эдим, душанба куни эса мураббийга айландим, шунинг учун афсусланишимга ҳожат йўқ. Ҳа, футболчилик пайтимда мураббий бўлишни, «Майнц» штабига киришни жуда хоҳлагандим, режам шундай эди. Мураббий бўлганимда, клубим билан футболчи сифатида тузилган амалдаги шартномам тугашига ҳали бир неча йил бор эди. Бундан умуман ташвишланмадим.

- Мураббийлик фаолиятингиздаги қайси ўйинни трибунада ўтирган ҳолда яна бир бора кузатишни ҳоҳлардингиз?

- Ҳаммаси оддий: «Барселона» билан ўйинни. Тўғрисини айтсам, бу баҳсни стадионнинг турли нуқталаридан томоша қилишни истардим! Биламан, биз финалларда ўйнадик ва ғалабаларга эришдик, табиийки, бу учрашувлар ҳам ажойиб. Мен Дортмунд билан чемпион бўлдим, «Майнц» билан эса кўтарилдим, бунга ақл бовар қилмайди, шундай экан, яна битта кузатишим шарт бўлган ўйин бор: «Майнц» билан мавсумнинг якуний баҳси. Бу ўйин ўзига хос бўлганди. Нима учун? Чунки, ўша мавсумдан икки йил олдин битта очко етишмаслиги, битта гол фарқи ва шунга ўхшаш сабаблар туфайли муваффақиятга эриша олмай қийналардик. Лекин «Барселона»га қарши кечган ўша драматик учрашув барибир ягона. Мен бундай ўйин яна такрорланишига ишонмайман. У жуда ғайриоддий, ноёб учрашув эди, вазият ақл бовар қилмайдиган даражада қийин эди ва йигитлар ўзлари истаган ишни қилишди. Шунинг учун мен ушбу ўйинни танлаган бўлардим.

- «Ливерпул»даги 6 йиллик фаолиятингизда клуб ва шаҳар ҳақида сизни кўпроқ нима ҳайратда қолдирди?

- Ҳиссиётлар. Мен бу ҳақда билардим, лекин аниқ ўлчовдан бехабар эдим. Ва клубга муҳаббат. «Ливерпуль» - шубҳасиз, улкан клуб, глобал бренд... Аммо ичкарида биз яхши маънода жуда кичикмиз, шунинг учун доимо бир-биримизга ёпишиб олганмиз. «Майнц»да дастлаб футболчи, кейин эса мураббий бўлганман, шунинг учун ҳеч нарсани ўзгартиришим шарт эмасди, бир хил либосда юрардим ва ҳеч ким мендан ўзимни мураббийдек тутишимни сўрамаган. Ахир бир кун олдин футболчи эдим, нега энди ниманидир ўзгартиришим керак? Шу маънода, бу жуда оддий эди. Кейин Дортмундга кўчиб ўтдим ва энди кийинишим керак, деб ўйладим, чунки бу катта клуб. Бошида жинси шим ва футболка кийиб юрардим, аммо тўрт-бешта ўйиндан сўнг яна спорт либосимга қайтсам бўлади, деб ўйладим. Кейин эса Ливерпулга келасиз ва энди нима бўлишини ўйлай бошлайсиз. Аммо энди мен аллақачон улғайгандим, донороқ бўлдим ва яна ўзгаришим шарт эмасди. Шундай экан, бундай катта клубда ўзинг ким бўлсанг, қандай бўлсанг, шундай бўлиб қолишинг ажойиб. Шунинг учун мен бундан ҳайратда қолмадим ёки ҳайрон бўлмадим, лекин жуда қувондим.

- Фаолиятингиз давомида бирга ишлай олмаган футболчилардан қайси бирига устозлик қилишни ҳоҳлардингиз?

- Бу осон. Албатта, Стиви. Уч-тўрт йил аввал мавсум якунлангач, Сиднейда ўйнаганмиз ва жамоамиз тўлиқ таркибда эмасди, шунинг учун Макманаман, Аггер, Жейми Каррагер ва Стивини таклиф қилгандик. Тўғрисини айтсам, мен «Ливерпул»ни, унинг қандай ўйнашини билардим ва албатта, буларнинг барчасини кўрдим, ҳатто ўша пайтга қадар у шундай етук ёшга етган бўлса ҳам. Бироқ уларнинг барчаси жуда яхши эди. Аммо Стиви... ўша пайт қандай футболчи эди-я! Ақл бовар қилмайди, Жеррард билан биргамиз, у футболчи, мен эса мураббий, ажойиб бўларди. Шундай қилиб, танловим Стиви. Олти йил олдин бошқача жавоб берган бўлардим, лекин ҳозир мен шу ердаман ва уни ҳам футболчи, ҳам шахс сифатида яхши биламан.

- Фаолиятингиз тугаганидан кейин нима билан шуғулланасиз?

- Дунёни кўрмоқчиман. Ёш ота, ўртамиёна ўйинчи эдим ва дунёни кўришга вақтим ҳам, пулим ҳам йўқ эди. Ке­йин мураббий сифатида ишлай бошладим ва бўш вақтим бутунлай йўқолди, аммо пул сезиларли даражада кўпайди! Хоҳласам, бутун дунёни кўра олардим, лекин бунга вақтим йўқ, ана шундай. Мавсумлар оралиғида-чи? Ёзда кўпроқ саёҳат қилишим мумкин эди-ку! Лекин дастлабки икки ҳафтани худди спринтерларнинг 100 метрлик пойгадан кейинги ҳолатида ўтказаман, яъни чуқур-чуқур нафас оламан. «Ливерпул»да яна уч йил муддатим бор, бу футболда анча узоқ вақт. Умид қиламанки, шу вақт ичида биз максимал муваффақиятларга эришамиз ва фаолиятим якунланганидан кейин ҳордиқ чиқаравераман. Айни пайт бутунлай шу ердаман, кучим тўла ва имкон қадар узоққа боришни хоҳлайман, келинг, қаергача боришимизни кузатайлик.

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 09:09, 28.12.2021.
Ўқилди: 2090 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.