Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

«Бавария» — Германия кубогининг иккинчи финалчиси

Баҳо:
+ | -

Германия кубогининг иккинчи ярим финалида Мёнгхенгладбахнинг “Боруссия” клуби ўз уйида Мюнхеннинг “Бавария” клубини қабул қилиб пенальтилар сериясида имконятни бой бериб қўйди.

Бутун учрашув мобайнида иккала жамоа ҳам гол киритишни уддалай олишмади. Натижада 120 дақиқадан сўнг белгиланган пенальтида нисбатан руҳий устунликка эга бўлган меҳмонлар ғалабани илиб кетишди.

Энди “Бавария” финалда амалдаги мамлакат чемпиони, амалдаги чемпионат пешқадами Дортмунднинг “Боруссия” клубига қарши майдонга тушади. Дортмундликлар кеча бўлиб ўтган учрашувда Оберлига вакили “Гройтер”ни 120-дақиқада урилган гол эвазига мағлуб этиб финал йўлланмасига эга бўлганди.

ГЕРМАНИЯ КУБОГИ
1/2 ФИНАЛ
БОРУССИЯ М – БАВАРИЯ – 0:0
Пенальтилар бўйича – 2:4

БОРУССИЯ М: тер Стеген, Штранцль (Броуверс, 62), Нордтвейт, Дамс, Вендт (Херрманн, 62), Янчке, Ройс, Данте, Нойштедтер, Аранго, Ханке (де Камарго, 75).
БАВАРИЯ: Нойер, Дж. Боатенг, Л. Густаво, Бадштубер, Лам, Рибери, Алаба, Кроос, Мюллер (Петерсен, 106), Роббен, Гомес (Олич, 100).
Огоҳлантиришлар: Роббен (42), Кроос (99), Янчке (100).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 07:19, 22.03.2012.
Ўқилди: 8407 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.