Кириш Регистрация

«Нефтчи» гуруҳ пешқадамлигини сақлаб қолди

Баҳо:
+ | -

Фарғонанинг «Нефтчи» клуби Ҳиндистон чемпионига қарши учрашувда ғалабани ушлаб қола олмади.

2011 йилги Ўзбекистон чемпионатида 4-ўринни эгаллаган «Нефтчи» 21 март куни ОФК Кубоги «D» гуруҳи 2-тур ўйинлари доирасида Ҳиндистоннинг «Салгокар» жамоасига қарши баҳсда майдонга тушди.

Учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунига етди. 25-дақиқада Отабек Исроилов ҳисобни очган, 59-дақиқада Азиз Алижонов «Нефтчи»ни ҳисобда олдинга олиб чиққанига қарамай, Ҳиндистон клуби ҳар сафар ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Дастлаб, биринчи бўлим якунланиши арафасида япониялик Рюжи Суеока ҳисобни тенглаштирган бўлса, Жильберт Оливейранинг голи «Салгокор»га дуранг натижани тақдим этди.

Гуруҳнинг иккинчи учрашувида Иорданиянинг «Ал-Виҳдат» жамоаси ўз майдонида Уммоннинг «Ал-Оруба» клубини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, «D» гуруҳида 2-ўринга кўтарилиб олди. «Нефтчи» 4 очко билан гуруҳ пешқадами бўлиб турган бўлса, Осиёкубокларидаги дастлабки очкосини қўлга киритган «Салгокар» энг охирги ўринда.

3-тур учрашувлари 4 апрель, чоршанба куни бўлиб ўтади. Шу куни «Нефтчи» Фарғонада «Ал-Оруба»ни қабул қилса, «Ал-Виҳдат» ўз майдонида «Салгокар»ни синовдан ўтказади.

Эътироф этиш жоиз, Осиёкубоклари гуруҳ босқичининг 2-турида Ўзбекистоннинг бирорта клуби имкониятни бой бермади. Осиё Чемпионлар Лигасида Ўзбекистон Кубоги соҳиби «Пахтакор» ва Ўзбекистон вице-чемпиони «Насаф» дуранг ўйнаган бўлса, мамлакат чемпиони «Бунёдкор» сафардан ғалаба билан қайтди.

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 09:14, 22.03.2012.
Ўқилди: 7279 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.