Каталония клуби Сезар Аспиликуета ва Андреас Кристенсен хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Футболчиларнинг Лондон клуби билан шартномаси мавсум охирида тугайди ва "Барса" уларни эркин агент сифатида имзолашга умид қилмоқда.
Футболчиларнинг ўзлари ҳам "Барселона"га ўтишдан манфаатдор, улар "Челси"дан шартномани узайтириш бўйича барча таклифларни рад этишмоқда.
"Барса"нинг фикрича, агар иккала ҳимоячини ҳам текинга қўлга киритишга муваффақ бўлса, тежалган маблағни янги марказий ҳужумчи сотиб олишга сарфлаш мумкин.