"Арсенал" Англия Премьер-лигасининг 5-турида сафарда "Брайтон"га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.
Мезбонлар сафида Паскаль Грос 31-дақиқада, Харалампос Костулас 45-дақиқада ва Чема Андрес 57-дақиқада гол урди.
"Арсенал" жорий мавсумда илк бор мағлубиятга учради. Лондонликлар АПЛда сўнгги марта 19 апрель куни ютқазган эди. Ўшанда Микель Артета жамоаси 2025/26 йилги мавсумнинг 33-турида "Манчестер Сити"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берганди.
"Арсенал" 12 очко билан АПЛ турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. "Брайтон" эса 10 очко билан учинчи поғонага кўтарилди.













