"Барселона"нинг бразилиялик ҳимоячиси Дани Алвес Каталония клубининг ҳозирдаги вазияти ҳақида ўз фикрларини билдирди.
- Сиз ҳақиқатдан ҳам "Барселона" билан 1 евро эвазига шартнома имзоладингизми?
- Бу - ёлғон! Менга умуман пул сарфлашмади.
- Нима учун "Реал" эмас, айнан "Барселона" молиявий инқирозга юз тутди?
"Бу клуб раҳбарларининг олиб борган ишлари билан боғлиқ, муваффақиятли менежер билан омадсиз менежерни солиштира олмайсиз. Флорентино Перес "Реал" клубининг қизиқишлари билан банд ва кўплаб қийинчиликларни енгиб ўтган.
Лапорта "Барселона»ни қайтадан тиклайди ва у клубга барқарорликни қайтаради. У биз билан бирга эканлигидан хурсандмиз", - деди Алвес.