«Ювентус» ҳужумчиси Мирко Вучиничнинг айтишича, «Милан»га қарши Кубок ўйини «Ювентус»га миллий чемпионатда муваффақиятли тўп суриш учун ёрдам беради. Бу ҳақда «Gazzetta dello Sport» хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Милан» ҳамда «Ювенту» ўртасидаги Италия Кубоги ярим финалидан ўрин олган қарама-қаршиликда Турин клуби икки ўйин натижасига кўра 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди ва энди 20 май куни бўладиган финалда «Наполи»га қарши тўп суради.
«Милан» устидан Кубокда эришган ғалабамиз скудетто учун курашга катта таъсир кўрсатиши мумкин. Бизнинг ўз кучимизга бўлган ишончимиз янада ошди, биз исталган рақибга қарши тўп сура оламиз. Бироқ, бўлажак ўйинларда биз умуман очко йўқотмаслигимиз керак», деди «Ювентус» ҳужумчиси Мирко Вучинич.