"Арсенал" футболчиси Гранит Жака АПЛда ўзига қўлланган жазолар ҳақида фикр билдирди. У шундай дейди:
"Мен дастлаб АПЛга келганимда ҳамма ушбу лигани мураккаблиги ҳақида айтган эди. Мен эса қийинчиликларни яхши кўришимни ва АПЛ айнан мен истаган чемпионат эканини билдирганман. Аммо баъзида кескинроқ ҳаракатларим учун менга дарҳол қизил карточка кўрсатилади. Бу нарса баъзида мени ўз мақсадларим йўлидан қайтариб қўяди.
Агар мен ўз истаганимча ўйнаганимда эди, ҳар икки ёки уч ўйинда қизил билан жазоланган бўлардим. Агар мен таваккал қилсам, бошқа АПЛ футболчиларига қараганда қизилга яқин келишимни яхши биламан. Шу сабаб иложи борича ўзимни таваккаллардан тияман. Бу ердаги кўплаб ҳакамлар мен ҳақимда кўпинча нотоғри фикрлайди. Бу эса мени хафа қилади".
Гранит Жака "Арсенал"даги фаолияти давомида 45 марта сариқ карточка, 4 марта эса қизил олган.