Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

"Кекса шер"нинг рақси ёки 38 ёшли Милла Африкани дунёга қайта кашф қилгани ҳақида

Баҳо:
+ | -

Бундай воқеа фақат Африкада бўлиши мумкин!

Мамлакатнинг қудратли президенти Камерун миллий терма жамоаси бош мураббийидан Ҳинд океани ўртасидаги оролда тўп сураётган 38 ёшли ҳужумчини зудлик билан Жаҳон чемпионати ўйинларига чақиришни талаб қилди. Ҳаммаси шундан бошланган.

Президентнинг исми Поль Бийя. У ҳозир 88 ёшда ва ҳозир ҳам Камерун давлатини бошқармоқда. Терма жамоа бош мураббийи эса Валерий Непомнящий (Ўзбекистон миллий терма жамоасида ҳам ишлаган - муаллиф). Камерун терма жамоасига "юқоридан келган буйруқ" асосида келиб қолган.

"Мени бир неча марта ёшлар терма жамоаларида ишлаш учун расмийлашлитирган - ҳали Жазоир, ҳали Тунис, ҳали Марокаш, ҳали Суринам. Аммо, ҳар сафар нимадир бўлиб иш бошлай олмасдим. Бу мен учун аллақачон амалга ошириб бўлмайдиган нарсага айланди. Ва бирдан сигнал келди: сен Камерун ёшлар терма жамоасига кераксан. Суринам қаерда-ю, Камерун қаерда, мен бу давлатларнинг фарқлари ҳақида ўйлардим ўша пайт!"

Кейин эса терма жамоадаги фаолиятини тугатган 38 ёшли фахрийни қайтаришни талаб қилган диктатор-фанат пайдо бўлди. Нима қилса бўлади?

***

Роже Милла Италияда ўтказилган Жаҳон чемпионатига йўл олди.

Жамоадошлар? Уларнинг барчаси деярли Африка чемпионатидан ва Франциянинг қуйи лигасида жамоалардан эди. Улар аранг саралаш босқичидан ўтишди ва иккита мағлубиятдан кейин терма жамоанинг тақдири қил устида турганди.

Габонга йўл олишдан олдин маҳаллий футбол федерацияси раҳбарлари Непомнящийга агар омадсизликка учраса, у ердан нари Россияга эвакуация қилишини айтишади. Мураббийнинг омади келди, учрашув 3:1 ҳисобида якунланди.

Камерунга ҳатто дарвозабон ҳам ишонмаётган эди: Жозеф-Антуан Белл Италияга етиб келган терма жамоа бош мураббий ва жамоадошларини танқид қилди.

Непомняшийда яна танлов қолмади - у афсонавий футболчини заҳирада қолдириб, унинг ўрнига "Эспаньол" аъзоси Томас Нконони туширди. (Нкокони ҳозир 43 ёшга тўлган Буффон ҳаётидаги биринчи ва ягона кумири деб билади).


Камерун Жаҳон чемпионатига тайёр эмасди, аммо, тақдирнинг ўзи "шерлар" йўл қўйган хатоларни тўғрилаб, уларни улкан марралар сари етаклади.

Уларнинг гуруҳдаги биринчи баҳси - таркибида Диего Марадона бор Аргентига қарши бўлади. Ўйиндан олдин матбуот "маймун гўштини ейсизларми, штаб-квартираларингда шаман ва табиблар ўтирадими" каби сўзлар билан очиқчасига кулди. Камерун терма жамоаси юлдузларидан бири Франсуа Омам-Бийик эса чидаб туролмади: "Нима хоҳласаларинг гапирингларинг мумкин, лекин мен ғалаба тўпини бош билан киритаман. Бу муҳим бўлган ягона нарса" деди.

Терма жамоанинг техникасини йўқлиги югуриш билан қопланди, хатолар эса қўполликлар билан қопланди. Агар улар ҳозирги замонавий футболда ана шу ўйинларини кўрсатишганида, таркибда етти нафар футболчи қоларди ва ўйин якунланарди, лекин 1990 йилларда қоидалар бироз юмшоқроқ эди. Ўша баҳсда Аргентина терма жамоасига қарши гуруҳ босқичининг биринчи турида ўйинни "атиги" иккита қизил карточка билан тугатишди. Марадона, Каниджа ва Бурручагалар майдонни жароҳат олиб тарк этишди, энг муҳими - Камерун ғалаба қозонди! Омам-Бийик ҳақиқатдан ҳам боши билан гол киритди!

***

Ўшанда Роже Милла ёшларни хотиржам қилиш учун атиги 10 дақиқага майдонга тушганди.

Гуруҳ босқичининг иккинчи турида Непомнящий Миллани эртароқ майдонга туширди. Таркибида Георге Хаджи, Попеску ва Лэкэтушем каби футболчилари бор Руминия осонлик билан таслик бўлди.

Милла ўзининг биринчи голини ҳимоячини йиқитиб, кейин тўпни дарвоза сари йўллади. Иккинчи голни эса қанотда катта тезликда олдинга ташланиб, ажойиб зарба билан дарвоза ишғол этилди.

Ўшанда Роже бурчакдаги байроқ билан рақсга тушди - бу ҳозиргача энг ғайриоддий нашонлаш ҳақида Бари шундай дейди: "Бундай тарзда рақсга тушиш Руминия дарвозаси ишғол этилганидан кейин миямга келиб қолди. Олдиндан рақсга тушишга хаёлимга ҳам келтирмагандим. Чунки, мураббий мени майдонга туширишига ишончим комил эмасди".

Аммо, Непомнящий майдонга туширди ва рақсдан умуман ҳайрон бўлмади. Бир куни ЖЧ ўйинлари бошланишидан олдин бутун жамоа тунги клубга бориш ҳақида мураббийга айтди. Ғазабланган мураббий ўша ерга етиб борди. Барча футболчилар спиртли ичимлик ичмаганди ва жамоа сардори Стефен Татав мураббийнинг олдига келиб, деди: "Валери, биз ҳозир охиригача рақсга тушиб олайлик, кейин қайтамиз. Бу биз учун жуда муҳим".

Шаманлар ёки маймун гўшти эмас, бу маданият, бу Африка!


***

Руминия терма жамоасига қарши ўйиндан кейин ҳар бир бурчакда Милла ҳақида гапиришни бошлашди.

Ҳозир Google орқали ҳамма нарсани билиб олиш мумкин. Бундан 30-40 йил аввал Италия, Англия ва Германиядаги мухлислар Роже Франция чемпионатида ажойиб натижаларга эришганини билишмаган. Тўғри, "Монако" таркибида жароҳат сабаб ўйнай олмаган, лекин "Сент-Этьен"ни "чуқур"дан олиб чиққан, "Бастия" таркибида кўплаб голлар урган, "Монпелье"да Лоран Блан билан ажойиб жуфтлик яратган.

У ва Милла ҳар доим матбуот орқали бир-бирларини масхара қилишарди ва бу ҳазилларга Луи Николлена жуда ишонарди. Ҳаттоки, Лоран Блан бир марта менинг ўғлим Рожега ўхшарди, агар қора танли бўлса деганди.

Милла Францияни иккита Кубок ва юзлаб голлар билан тарк этди - бу ажойиб рекорд.

Ҳаттоки, унинг ҳақиқий фамилияси Миллер эканлигини билишмаган. Милланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳонасини ёзган Клерк чаласавод бўлгани учун Милла деб ёзиб қўйган. Кулгули!

Италия бўлиб ўтган Жаҳон чемионатининг 1/8 финалида Камерун Колумбия терма жамоасига қарши баҳс олиб борди. Камерун гуруҳ босқичида Марадонанини қўриқлаганидек, 1/8 финалда ҳам Вальдеррамани ҳам шундай қўриқлашди ва узоқ вақт хавфли вазият содир этилмади. Кейин эса катта саҳнага  Роже чиқди. Биринчи гол - ҳақиқий индивидуал маҳорат сабаб киритилди: яхши пас, битта алдамчи ҳаракат ва дарвоза томон чап оёқда зарба - гол!

Иккинчи голнинг эса ўзи афсонавий. Роже майдон марказигача етиб келган келган Рене Игитани қандай аҳмоқ қилганини эслайсиз, тўғрими?

Энг қизиқарлиси, дарвозабоннинг бу ҳаракатидан Европа ҳайратга тушганди, лекин бу ҳаракат Миллага таъсир қилмади! "Монпелье"да Милла Вальдеррамадан Колумбияда майдон марказигача келадиган дарвозабон борлиги ҳақида кўп эшитарди. Умуман олганда, Карлос бу ҳақда бекор айтган экан.

***
Камеруннинг Италиядаги "эртаги" Англия қарши ўйиндан кейин тугади.

ЖЧ-90 доирасида Англия Камерун терма жамоасига қарши ўйиннинг асосий таркибида Гари Линекер, Крис Уоддл, Дэвид Платт, Джон Барнс ва Пол Гаскойнларни майдонга туширди. Гленн Ходдл рақобатда ютқазгач, уни ўйнатишмади. Агар бу "олтин авлод" бўлмаса, унда ким??

Шунга қарамай, бутун дунё Англия терма жамоасига ишқибозлик қилмаётганди. Гарчи, ҳитсоб 1:0 бўлаётган бўлса-да, дунё Милланинг рақсини кутаётганди.

Непомнящий ўртамиёна савиядаги мураббий эди, ҳатто, юқори мартабага ҳам эга эмасди. Лекин, мартаба кераклигини шунда билди! Роже ўша пайтда ёши 38да бўлса-да, бир тайм юқори савияда ўйнай олди!

Милла майдонга тушди. Юмшоқ ҳаракатлар, аниқ узатмалар, юқори тезликдаги дриблинг - Милла ўша ЖЧда камерунлик Марадона эди. Роженинг ўнг қанотдан катта тезликда рақиб жарима майдончасига кириб бориши англияликларни ҳайратда қолдирди ва Гаскойн томонидан қўполлик билан тўхтатиб қолинди - пенальти! Эммануэль Кунде пенальтидан Шилтонга имконият қолдирмади.

Орадан 10 дақиқа ўтди, Камерун ҳисобда олдинга чиқиб олди! Яна барча нарсани Милла бажарди - рақибларни ортда қолдирди, тўпни қабул қилиб олди ва Эжен Экекени тўп билан таъминлади - 2:1!

Ўшанда Камерун қўполсиз ўйнашни ўрганмагани панд берди. Англия ўшанда иккита пенальти ҳисобига Камерун терма жамоасини мағлубиятга учратди.

***

Непомнящий ва унинг қўл остидаги "Шерлар" ўз юртларига қаҳрамон бўлиб қайтишди.

"Аэропортдан меҳмонхонагача олтита кабриолетда зигзаг бўлиб бордик. Ҳамма жойда одамлар оломон эди - менга бутун мамлакат ўша ердадек туюлди. 3-4 километрлик йўлни биз икки ярим соатда босиб ўтдик. Бундай эҳтиром, бундай хурсандчиликни эҳтимол умримда бошқа кўрмадим. Шунчаки тасвирлаб бўлмайди!" - дейди ўша пайтдаги мамлакат миллий терма жамоаси бош мураббий Валерий Непомняший орадан 30 йил ўтгач.

Милла ўша пайтдаёқ тирик афсонага айланганди. Унинг рақсини бутун дунё такрорлади; кўчалар унинг шарафига берилди, у билан суҳбатлар ўтказилди, у ҳақда китоблар ёзилди.

У яна Жаҳон чемпионатида иштирок этиш бахтига муяссар бўлди, ҳаттоки, 1994 йилги Жаҳон чемпионатида гол ҳам киритди! Бу рекордни янгилаб бўлмайди. 42 ёшди - мўъжиза!


Роже ёмон одамлари йўқлиги туфайли шундай узоқ яшаётганига амин. Африкаликлар болалигиданоқ фақат табиий овқатларни истеъмол қилишади - гуруч, балиқ, оқ гўшт. Зарирли ҳисобланган газли ичимликлар ва турли хил углеводларни истеъмол қилишмайди, уларга пул йўқ. Роналдуни овқатланишини кўрганмисиз? Африкаликлар шундай овқатланади, фақат Криштиану мафтункор диетологига маош тўлайди.

Африка бугунги кунда бизнинг ҳаётимизга озиқ-овқат, мусиқа, татуировкалар, футбол юлдузлари билан бостириб кирмоқда.

Авваллари ҳаммаси бошқача эди. 1974 йилги Жаҳон чемпионатида матбуот Бразилия терма жамоасига қарши учрашувда 0:3 ҳисобида имкониятни бой бераётганида девордан сакраб ўтиб, ҳакамнинг хуштаги чалинишидан аввал тўпни трибунага тепиб юборган конголик Мвепа Илунга "аҳмоқ ҳайвон" деб атаган эди. Аммо, Конголик диктатор Джозеф Мобуту ўйиндан олдин учта тўп фарқи билан мағлубиятга учраган тақдирда футболчиларни уйига киритмаслиги билан таҳдид қилганди.


Поль Бийя ҳам дунёдаги энг ёмон сиёсатчилардан бири ҳисобланади, лекин унинг битта яхши иши бор - Непомнящийга қўнғироқ қилган.

Милланинг ўйинлари, голлари ва рақси дунёга Африкани ўзи учун қайта кашф этишга ёрдам берди ва бу уни сезиларли даражада аниқроқ, қулайроқ ва меҳрибонроқ қилди.

Киритилди: 18:03, 02.01.2022.
Ўқилди: 3639 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.