Сўнгги текширувлар натижасига кўра "Рома" футболчилари Стефан Эль-Шаарави ва Борха Майоралда коронавирус аниқланган.
Бу ҳақда зудлик билан тегишли соғлиқни сақлаш органларига хабар берилган. Вирусга қарши эмланган футболчиларнинг аҳволи хозирда яхши. Улар изоляцияга жўнатилган.