Маълум бўлишича, "Реал" сардорлари Икер Касильяс ва Серхио Рамос "Вильяреал"га қарши ўйиндаги дурангдан сўнг футболчилар билан яширин мажлис ўтказишган. Йиғилишга Жозе Моуриньо ҳам, унинг ёрдамчилари ҳам таклиф этилмаган, ҳатто уларга бу ҳақида хабар берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, ўша учрашувда ҳакам "Реал" нинг икки футболчиси ва мураббийлар штабидан бир нечта кишига қизил карточка кўрсатганди. Ўйиндан сўнг "Реал" вакиллари бир овоздан ўйинга ҳакамнинг қарорлари таъсир қилганини таъкидлашганди.
Йиғилишда футболчилар келишдиларки, Испанияда "Реал"га қарши ҳеч қандай яширин фитна ёки келишув йўқ. Ҳеч бир футболчи ушбу стратегик йўналишдаги провакацияларда қатнашмайди ва "Реал"га қарши қандайдир иш қилинаётгани ҳақидаги айбловларда, иштирок этмайди.
Бу ҳақида кейинроқ хабар топган Жозе Моуриньо табиийки, норози бўлди. Мураббий ишлаган жойларида майда жиҳатларгача назорат қилишга ўрганиб қолган.