Ярим ҳимоячи Кристиан Эриксен учун Европанинг бир қанча клублари даъвогарлик қилмоқда.
Ўтган ойда "Интер" 29 ёшли ярим ҳимоячи билан шартномани бекор қилганди. Ҳозирда у эркин агент.
Маълум бўлишича, даниялик футболчига "Монако", "Аякс", "Копенгаген", "Оденсе", шунингдек, бир қатор Премьер-лига клублари қизиқиш билдирмоқда.