Манбага кўра, сербиялик футболчи «матрасчилар» бош мураббийи Диего Симеонега ёқадиган ҳимоячи турига мос келади. Бу ҳақда ТМW нашри хабар бермоқда.
24 ёшли Миленкович 2017 йилнинг ёзида «Партизан»ни тарк этиб, «Фиорентина»га ўтди. Жорий мавсумда сербиялик ҳимоячи Италия А Сериясининг 16 ўйинида иштирок этиб, бир гол урди. Шунингдек, футболчи мамлакат кубогининг иккита ўйинида гол урган.
Миленковичнинг итальян клуби билан шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига етади. Трансфермаркт портали футболчининг бозор қийматини 23 миллион еврога баҳоламоқда.