Кириш Регистрация

Анчелотти: «Эл-класико»да биз фаворит эмасмиз»

Баҳо:
+ | -

"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти Испания суперкубоги ярим финал босқичи доирасида бўлиб ўтадиган "Барселона"га қарши ўйин борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

"Бизда ҳамма нарса жойида ва Суперкубокка тўғри иштиёқ билан ёндошяпмиз. Мавсумдаги илк совринни қўлга киритишни истардик. Бу ўйинда ғалаба қозонишимиз ҳам, мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин... Биз кучли рақибга яхшироқ ўйнашимиз керак. Бутун жамоа бўлиб финалга чиқишни истаймиз.

Эртага Карвахаль асосий таркибда тушадими ёки йўқми, билмадим. У бир ойдан буён майдондан ташқарида қолаётганди. Карвахаль, Родриго ва Асенсио - эртанги баҳсда майдонга тушиши сўроқ остида турганлар.

"Барселона"да қайси ўйинчи сизга кўпроқ ёқади?

"Пике, Бускетс ва Жорди Альба ҳамиша жамоа учун фойдали ўйнашади, аммо ҳозирда диққат марказда ёшлар бўлиб туришибди... Гави, Нико... улар — жамоанинг келажаги".

Учрашув фаворити?

"Ўйинчилар бизни фаворит деб ҳисоблашаётгани мени хавотирга солади. Бу ҳақда ўйламанг. Футболчиларим бизни фаворит дея ҳисоблашмайди. Яхши ўйин намойиш этиш ва ғалаба қозониш учун қўлдан келган барча ишни қиламиз".

Хави?

Хави бошқарувидаги "Барселона" — футбол ғояси нуқтаи назардан бу жамоа менга ёқади. Унинг ғоялари ва ишга бўлган муносабати билан жамоа янада кучли бўлади", - деди италиялик мутахассис.

"Реал" ва "Барселона" ўртасидаги ўйин 12 январь куни бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.

Манба: soccernews.ru
Киритилди: 20:31, 11.01.2022.
Ўқилди: 3998 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [4076]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3810]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3515]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [3142]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2439]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [2364]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2274]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [2050]

Винисиус президентлик сайловларидан сўнг «Реал»ни тарк этиши мумкин [1985]

ЖЧ-2026нинг илк учрашуви Эль-Ниньо сабабли хавф остида қолмоқда [1965]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик