Кириш Регистрация

Жорий мавсум Левандовски "Бавария" сафидаги 27 ўйинда 33 та гол урган

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчи Роберт Левандовски Бундеслиганинг 19-туридан ўрин олган "Бавария" - "Кёлн" учрашувида (3:0, иккинчи бўлим) иккита гол урди.

33 ёшли ҳужумчи 9-дақиқада Томас Мюллернинг пасидан сўнг ҳисобни очган бўлса, 62-дақиқада унинг голига Лерой Сане ёрдам берди.

Польшалик бу мавсумда "Бавария" учун 27 та ўйинда 33 та гол урди. У турнирнинг 19 учрашувида 22 та гол билан Бундеслига тўпурарлари рўйхатини катта фарқ билан бошқариб турибди. Иккинчи ўринда Леверкузеннинг “Байер” клуби ҳужумчиси Патрик Шик (17 та гол) бор.

Киритилди: 21:03, 15.01.2022.
Ўқилди: 1185 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.