Испаниянинг «Валенсия» клуби ўнг қанот ҳимоячиси Кристиано Пиччини Сербиянинг «Cрвена Звезда» жамоасига ўтди. Бу ҳақда Белград клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.
Пиччини Сербия гиганти лагерига эркин агент сифатида кўчиб ўтди, чунки у «Валенсия» билан шартномани муддатидан олдин бекор қилишга келишиб олган эди.
Жорий мавсум италиялик футболчи «Валенсия» таркибида саккизта ўйин ўтказиб, битта гол уришга муваффақ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Пиччини Италия терма жамоаси сафида даҳшатли жароҳат олган ва бу унинг профессионал фаолиятини сезиларли даражада пасайишига сабаб бўлди.