15 январь шанба куни Испания кубогининг нимчорак финал босқичидан ўрин олган «Бетис» ва «Севилья» ўртасидаги баҳс тўхтаб қолганди. Бунга мухлислар томонидан йўл қўйилган тартиббузарлик сабаб бўлганди. Ишқибозлардан бири улоқтирган буюм "Севилья" ярим ҳимоячиси Жоан Жорданнинг бошига текканди.
Натижада, баҳс дастлаб тўхтатилиб, сўнгра бекор қилинганди. Испания қироллик футбол федерацияси (RFEF) бош ҳакамнинг баённомасини ўрганиб чиқиб, баҳсни тўхтаб қолган дақиқадан давом эттириш ҳақида қарор қабул қилди.
«Бетис» учрашувни 16 январь куни Тошкент вақти билан 20:00да давом эттиришни таклиф қилган бўлса, «Севилья» жароҳат олган футболчини текшириш учун қўшимча вақт кетишини рўкач қилиб, 19 январь куни ўйинни давом эттиришни истади.
RFEF эса «Бетис»нинг таклифини қўллаб-қувватлади. Жордан эса бу ўйинда "Севилья"га ёрдам бера олмайди.