Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия - Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Гарринча ҳақида қизиқ факт

Баҳо:
+ | -

Гарринча ҳақида эшитгансиз, камида катталар гапириб берган, балки ўзингиз қизиқиб кўргандирсиз. Ўйинларини бевосита кузатганлар ҳам бордир обуначилар орасида, шундай бўлса сизга алоҳида ассалому алайкум, набиралар яхшими?

Хуллас, Гарринчани фантастик футболчи бўлганини биламиз. Битта нарса, уни доим футбол қироли Пеле билан бир даражада гапирилганига гувоҳмиз. Пеле, Гарринчалар даври дейилади. Пеле, Гарринчалар Бразилияси дейилади. Гарринчани устун қўядиганлар ҳам бор. Зўр эди, қанотдан қочарди, бир оёғи калтароқ эди, оқсоқланиб югурардию тўпни ҳеч ким олиб қўёлмасди, бошқача эди, дейишади катталар. Кино эсга тушди: “Сен ундан зўрсан, ҳаттоки чиройлисан, бўйингам баланд. Лекин Қурбон бошқачада”.

Шу футболчи ҳақида бир факт ўқиб қолдим. Гарринча — унинг лақаби экан. Асли исми Мануэл Франсиску дус Сантус бўлган. Болалигида кичик тропик қушчалар боққан, уларнинг чуғурлашига қизиқар, товушини ўхшатар экан. Севимли қуши “гарринча” деб номланарди. Ўшанда онаси унга - ўзингам гарринчага ўхшаб кетяпсан деган экан. Ўша-ўша 2 карра Жаҳон чемпиони, 1962 йилги Мундиалнинг энг яхши футболчиси ва тўпурари, Бразилия тарихидаги энг буюк футболчиларидан бири Гарринча дея юритиладиган бўлди. Мозийга ҳам қайтиб туриш хайрлидир.

Даврон Файзиев.

Манба: https://t.me/Davron_Fayziev
Киритилди: 22:40, 16.01.2022.
Ўқилди: 3515 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Златан Ибраҳимович ЖЧ-2026 ғолиби ким бўлишини айтди [10385]

Флорентино Перес Винисиус ва Майкл Олисе ўртасида якуний танловни амалга оширди [6301]

ЖЧ-2026: Бугун бўлиб ўтадиган 1/16 финал учрашувлари тақвими [3788]

Холанд «Реал»нинг икки юлдузи билан бир жамоада тўп суришни истамаяпти [3619]

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан яна бир футболчи сотиб олишни сўради [3552]

«Реал» қимматбаҳо ярим ҳимоячини сотиб олиш учун ўз юлдузларидан бирини сотишга мажбур бўлади [3256]

Семин Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 дан кейин Каннаварони истеъфога чиқаришини айтди [3012]

Симеоне Альваресдан қутулишга қарор қилди [2249]

Жаҳонгир Зокиров мағлубият нималигини билмаётган америкалик боксчини муддатидан олдин мағлуб этди [1993]

Истеъфо ва ўлим билан таҳдид: Жанубий Корея бош мураббийи сабаб аэропортда хавфсизлик чоралари кучайтирилди [1855]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик